Get Mystery Box with random crypto!

#Кун_хадиси عَنْ أبي طَلْحَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ : سَمِع | SAYYID SAFO | Расмий канал

#Кун_хадиси

عَنْ أبي طَلْحَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ :
سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: 

" لا تَدْخُلُ المَلائِكَةُ بَيْتًا فِيهِ كَلْبٌ وَلا صُورَةٌ ".

مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абу Талҳа разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: 
Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмайдилар» — деб айтаётганларини эшитдим». 

Муттафақун алайҳ.  

Ушбу ривоят зоҳирига кўра, ит ва жонли нарсалар сурати бор уйга ҳеч қандай фаришта кирмайди. Аммо баъзилар банда амалини ёзиб борувчи ва уни ҳимоя қилишга вакил қилинган фаришталар бундан мустаснодир, дейишган.
Имом Нававий “Саҳиҳу муслим”га ёзган шарҳида: “Ит ва сурат бор уйга кирмайдиган фаришталар раҳмат, барака ва истиғфор фаришталаридир. Аммо ҳафаза фаришталари ҳар бир уйга киради, улар одам боласи қилган амалларни ёзиб боришга буюрилгандирлар”, деган.
Хаттобийга кўра, уйда овчи ва қўриқчи итнинг бўлиши ёки гилам ва ёстиқларда суратлар борлиги у ерга фаришталар киришини ман қилмайди.
Шариатимиз итни фақат зарур ҳожат учунгина сақлашга рухсат берган. Ҳозирда ривожланган тиббиёт илми итнинг жасадида ва айниқса унинг сўлагида инсоннинг соғлиғига зарар берадиган жуда кўп микроблар бор экани ва у микробларни тупроқ кетказишини аниқлаган. Шариатимиз эса бундан 14 аср муқаддам ит теккан идишни тупроқ билан ювишга буюрган.

Уламолар ит бор уйга нима сабабдан фаришталар кирмаслигига қуйидаги сабабларни келтиришган:
1. Итнинг асли нопокдир. Ҳатто у турган жойни сув қуйиб поклаш ҳақида ривоят бор.
2. Ит шайтонлардандир.
3. Ит нажосат нарсаларни егани боис унга ҳам нопок нарсалар илашиб қолади.
4. Итнинг ҳиди ёқимсиз экани.
Хулоса қиладиган бўлсак, бирон зарурат туғилмаса, ит боқмаслик керак. Агар уй ёки бирон жойни қўриқлаш, яна бошқа хизматларда итларга ҳожат бўлса, у ҳолда боқиш жоиз. Шунчаки қизиқиш учун ит боқиш тўғри эмас.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo