Get Mystery Box with random crypto!

#Сафар_ойи Сафар ойида уйланиш, тўй қилиш ҳаромми? Сафар | SAYYID SAFO | Расмий канал

#Сафар_ойи

Сафар ойида уйланиш, тўй қилиш ҳаромми?

Сафар ойида турмуш қуриш, тўй қилиш мумкин.

Сафар ойида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга тўй қилиб, уйланганлар.

Набий саллаллоху алайхи васаллам: "Сафар ойидан шумланиш йўқ", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Сафар ойида уйланишдан қўрқиш, шумланиш иймоннинг заифлашувига олиб келади. Ва бу нотўғри эътиқоддир. Ҳар бир кун, ой Аллоҳнинг кунларидир. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақат Аллоҳдандир.

Сафар ойини ирим қилиб шумланиш, унда ёмонлик бор, ҳосиятсиз, деб ишониб, никоҳдан қочиш, катта харидлар қилмаслик, кўчишни ортга суриш илмсизлик аломатидир.

Сафар ойи бахтсизлик келтирмайди. Ирим-сирим, шумланиш нотўғри эътиқодларни келтириб чиқаради.

Яқинларга ҳам улашинг

Каналимизга обуна бўлиш учун
@SayyidSafo