Get Mystery Box with random crypto!

Зикр аҳлидан сўранг

Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг З
Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг
Kanal manzili: @savollar_kanal
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 140.28K
Kanalning ta’rifi

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz
@Hazratim_uz
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-12-29 10:05:02 КАЪБА АТРОФИДАГИ ХАРАКАТ

@Savollar_kanal 14413-савол

Ассалому алайкум! хазрат. Сизга бир нечта саволларим бор эди. 1. Ўғлимга Билол деб исм қўйган эдим, шу исм маъносини бир жойда « Уч кунлик ой» деб ўқиган эдим, шу тўғрими? 2. Маълумки хаж давомида шайтонга тош отиш маросими бор. Эшитишимча шу тошлар тушган чуқурча тошлардан тозаланмас эмиш. Кимнинг хаж ибодати қабул бўлган бўлса шу инсоннинг тоши Аллоҳ хузирига кўтарилар экан, кўтарилмай қолган тошлар эса хажи қабул бўлмаганларники экан. Шу тўғрими? 3. Каъба атрофидаги харакат Иброхим халилуллох давридан бери тўхтамаган экан, шу тўғрими? Хазрат, албатта, Аллоҳ хар нарсага қодир зот. Менинг бу нарсалар бўлишига шубхам йўқ, лекин ростми ёлғонми билиб қўмоқчиман. Эртага бировга айтиб берганимизда ёлғон гапни айтиб бермайлик деган маънода сўрамоқдаман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Уч кунлик ой «Ҳилол» Билол эмас. 
2. Нотўғри. 
3. Тўғри.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
29.3K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-12-29 08:05:47 Жума куни вафот қилган одам жаннатга тушадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
29.6K views05:05
Ochish/sharhlash
2023-12-29 05:05:02 ОЗУҚА ҚЎШИМЧАЛАРИ ҲАЛОЛ ЁКИ ХАРОМ?

@Savollar_kanal 14412-савол

Ассалому алайкум! Интернетдан озуқа қўшимчалари деган бир таблица топдим - халол, машбух, макрух ва харом бўлинмалардан иборат. Унга кўра, жуда ҳам кўп машбух бўлимида бўлган қўшимчалар, биз хар куни истъемол қиладиган махсулотлар таркибида мавжуд. Савол: машбух бўлган озуқа қўшимчаларни истъемол қилса бўладими?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:

savollar.islom.uz/s/189157


Манба

Каналга уланиш
31.7K views02:05
Ochish/sharhlash
2023-12-28 17:34:01
Ҳаё нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
33.2K views14:34
Ochish/sharhlash
2023-12-28 17:05:06 ҲОМИЛАДОР НАМОЗИ

@Savollar_kanal 14411-савол

Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Хомиладор аёл хомиласининг нечанчи ойигача намоз ўқийди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Туққунича ўқийверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
32.8K views14:05
Ochish/sharhlash
2023-12-27 17:34:01
Масжид одоблари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
17.9K views14:34
Ochish/sharhlash
2023-12-27 17:05:03 ҲАДИСДАН ПАРЧА КЕЛГАН БЎЛСА...

@Savollar_kanal 14407-савол

Ассаламу алаукум! Муҳтарам устоз! Хайрли ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Масалан бирор китобда келтирилган ҳадислардан парча ёки бошланғич қисмини кўрсам, лекин у ерда тўлиқ матнни ва саҳиҳ ёки заифлиги ва қаердан олингани айтилмаган бўлса шундай пайтда мен ушбу ҳадисларни қандай қилиб тўлиқ матнини ва даражасини аниқлаб олсам бўлади? Масалан китобдан фойдаланишнинг имкони бўлмаса, бирор бир электрон программами ёки шунга ўхшаш бирор бир восита бормикан компютердан фойдаланса бўладиган? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай йўл билан ҳадислар тўғрисида маълумот олиш учун араб тилини билиш керак. Бизнинг тилимизда бу каби барномалар йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
17.8K views14:05
Ochish/sharhlash
2023-12-27 14:05:02 ИЖАРА АРЕНДА

@Savollar_kanal 14406-савол

Ассалому алайкум! Мен тадбикорлик қиламан, дўконим бор пулим камроғлиги сабаб дўконим ичидан озриқ жойини арендага берганман, арендачилар таминотчилик билан шуғулланишади ва одамлардан ҳокимятга рўйхатга қўйдириб оладиган техникаси ёки бошқа таминотини ўрнига 14% га пулини нақт қилиб беришади экан албатта буни мен энди билдим мен қандай йўл тутай? Бунинг гуноҳи қандай бўлади? Мен ҳам бу ишни қилмасамда гуноҳкор бўламанми? Ижара шартноси йўқ, йиллик қилиб келишмаганмиз арендани.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўша пулни шариатга мувофиқ тарзда алмаштириб беришса, жоиз бўлади. Аксинча бўлса, ишлари ножоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
22.2K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-12-27 10:05:03 ЁҚИМСИЗ ТУШЛАР КЎРГАНДА БИРОВГА АЙТИШ

@Savollar_kanal 14405-савол

Ассалому алайкум 1. Мен ибодатда бўлмаган пайтимда жуда ҳам ёмон тушлар кўрар эдим. Шу тушларимни бирида ҳатто йиғлаётган ва ўнгимда турганимда ҳам йиғлётган ҳолатда бўлар эдим. Бир куни онамнинг вафот этганлари ва йиғлаган ҳолатда тонг оттирганимда онам тепамда ўтирган эканлар. Онам: “Нима бўлди болам, тинчликми?” дедилар. Кейин мен онамни ўлганлари ҳақидаги тушимни айтиб бердим. Шайх ҳазратлари! Бу тушим нимани билдиради? 2. Яқинда ҳам онамни вафот этганлари ҳақида туш кўрдим. Лекин ҳеч кимга айтмадим, фақат сизга айтаяпман. Онам ибодат қилмайдилар, ибодатсиз ўтиб кетдилар деб йиғлаган эканман. Лекин алҳамдулиллаҳ доим таҳорат билан ухлайман. Нега бундай бўлаяпти? Илтимос шайх ҳазратлари ёрдам берсангиз. Бу тушимни ота-онамга айтсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга ёқмаган туш кўрганда уйғониш билан чап тарафга уч мара туфлангда, тушни ҳеч кимга айтманг. Ҳадиси шарифда шу тавсия келган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
27.2K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-12-27 08:05:32 Одам Ато еган мева нима эди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
26.7K views05:05
Ochish/sharhlash