Get Mystery Box with random crypto!

Зикр аҳлидан сўранг

Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг З
Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг
Kanal manzili: @savollar_kanal
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 140.38K
Kanalning ta’rifi

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz
@Hazratim_uz
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2023-12-23 17:05:03 ИЙМОНДАН АЙРИЛИШНИНГ НИКОҲГА ТАЪСИРИ

@Savollar_kanal 14391-савол

Хурматли шайх хазратлари! Имом Бухорий келтирган хадисда ёзилишича Пайғамбаримиз Мухаммад сав "кишилардан мана бундай", деб муборак бармоқлари билан кўрсатиб "Аллоҳ кишилардан иймонини суғуриб олади" деганлар, шунга кўра бухолат юзага келиши учун киши зино қилса ёки хамр ичса ёки ўғрилик қилса деб ёзилганди эслашимча. Киши мўмин бўлиши учун иймон зарур шунингдек шаръий никохдан ўтиши учун хам аввало эр кишининг мўмин бўлмоғи бўлиши керак. Савол 1. Агар бир киши никохдалигида юқорида ёзилганлардан бирортасини қилса(бугунги кунда аксар ўзбек юрдошларимиз ва бошка ислом давлатларида шу каби холатлар кўпайиб кетганлиги хеч кимга сир эмас) қандай холат юзага келади. 2. Туғулган фарзандлар насабига таъсири борми? 3. Бу холатларда нима қилинади. 4. Қуръони Каримнинг Воқеъа сураси 61 оятини шархлаб, изохлаб берсангиз бу оятнинг мазмунига ақлим етмаябди етмайди хам Оллох сиздан рози бўлсин. 

ЖАВОБ:

1. Киши зино, ўғрилик қилса ёки хамр ичса никоҳига таъсири йўқ. Чунки шариатда ҳаром ҳалолни ҳаром қилмайди деган қоида бор.
2. Йўқ! 
3. Бунда ўша нобакорларга насиҳат қилиб, ёмон йўлдан қайтарилади.
4. Бунинг учун тафсир ўқиш керак. Аллоҳ айтади: «Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз. Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан». Ўлим ўзи нима? Қаердан келади? Ким уни бошқаради? Шу каби саволларга фақат «Аллоҳ» деб жавоб беришдан ўзга чора йўқ. Аллоҳ агар хоҳласа, ҳозирги инсониятнинг ҳаммасини бирданига йўқотиб, ўрнига тоат-ибодатлироқ бошқаларини яратиб олиш қудратига эга. Аллоҳ ҳозирги инсонларни ўзларининг хаёлларига ҳам келмаган шаклда, бошқача ҳолда яратиши ҳам мумкин. Унга бунинг ҳеч қийини йўқ. Чунки йўқдан бор қилган Аллоҳга борни бошқача қилиш юмуши ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Йўқдан бор қилиш қандай бўлишининг баёни юқоридаги оятларда келди, буни ҳамма билди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
31.1K views14:05
Ochish/sharhlash
2023-12-23 14:05:03 ҚАЛБИМДА МУҲАББАТ ПАЙДО БЎЛМАЯБДИ?

@Savollar_kanal 14390-савол

Ассалому алайкум! Оли Имрон сурасига амал қилган ҳолда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суннатларига эргашябман билганимча. Имом Нававийнинг ал азкор китобнинг суннатларни ёдлаб 100-бетига яқинлашдим. Аллоҳ Қуръонда билмасангиз зикр ахли Дан сўраган деган. Аллоҳни изни ила амрига бўйин сўниб сўрайман. Мен қандай қилиб қалбимда чинакам Аллоҳни ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат пайдо қилсам бўлади. Қандай қилиб Роббимга етишсам бўлади? Ким шу йўлни менга ўргатади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шунча нарсани ўқишга, Аллоҳ ва расулига ҳақиқий муҳаббат қилишга ҳаракат қилишингизни ўзи муҳаббат бўлади. Бир киши машойихлардан бирининг олдига келиб «менга бир вазифани беринг ҳаётимда ўзгариш бўлсин» дебди. Шайх унга «Ҳар куни минг марта Аллоҳ деб зикр айт» дебдилар. У киши кетиб, орадан бир йилдан кейин шайхнинг ҳузурига келиб «Ҳар куни қилсам ҳам берган вазифангиздан менда ҳеч нарса ўзгариш бўлмади» деганида, шайх «Сенга ҳар куни минг марта исмини зикр қилишингни тавфиқини бергани бу сен учун ҳеч нарсами» деган эканлар. Талаби илмда бардавом қилсин, неъмат қилиб берган илмига амал қилишни насиб этсин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
34.3K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-12-23 10:05:02 СИР НИКОҲ ҲАҚИДА САВОЛ?

@Savollar_kanal 14389-савол

Ассалому алайкум! Хазрат Умир Гултожи мақоласида Насавий ва Термизий ривоят қилган Сир никох, харом никохни биров билмасин деб овоз чиқармай, чилдирма чалмай, қўшиқ айтмай жим-житлик билан ўтказиб юборилади. Халол никохни эса иложи борича кўпроқ кишига эълон қилиш, билдириш матлубдир дейилган. Саволим шундан иборатки: Мархум укасини аёлини 2та фарзанди билан никохига олган биродаримни бу мақола уйлантириб қўйди ва манга ўқиб бериб суради,эндиликда ман сиздан шу масала хаккида сурайман,уларни узоро келишиб никохдан утганлари ва шу кунда ахил булиб яшаб келишвотгани тугрими?Уларнинг махфий никохлари халолми ёки харомми?Бу маколадан кегинги саволларига кандай жавоб беришим мумкин,аммо билмаганим туфайли сизнинг жавобингиз билан кифояланишни афзал топдим. Олдиндан жавобингиз учун рвхмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқилаётган пайтда камида икки эр киши гувоҳ бўлиши ва никоҳни бошқалардан яширишга келишиб олмаслик шарт. Бунга хилоф никоҳ нодуруст.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
32.2K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-12-23 05:05:02 ҲАЛЛОЛИК

@Savollar_kanal 14388-савол

Ассалому алайкум! Мен Рассияда кунлик ишга лўлилардан иш олиб чиқамиз. Аммо лўлилар уй эгаларини алдаб пулини олиб отиб кетишади. Ишни охирига етказмай-етказиб келишилган пулдан кўпроқ олишади қўрқитиб. Лекин биз мехнат қиламиз. Топган пулим халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол меҳнат қилиб топганингиз ҳалол. Имкон бўлса, лўлиларсиз иш қилинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
36.6K views02:05
Ochish/sharhlash
2023-12-22 18:07:00
Иффат сўраб дуо қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
34.6K views15:07
Ochish/sharhlash
2023-12-22 17:05:02 САҲОБАЛАР ЎРТАЛАРИДАГИ КЕЛИШМОВЧИЛИК

@Savollar_kanal 14387-савол

Ассалому алайкум! Шайх хазратлари. Аллоҳ умрингизни барокотли қилсин. Саволим шундан иборат эди. Али р.а. билан Муовия ибн Абу Суфён ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчилик нимадан иборат эди? Иккалалари хам улуғ сахобалардан бўлишганку. Жавобингиз учун рахмат. (Шу саволга жавоб топишим мумкин булган адабиётнинг номини ёзиб қўйсангиз хам бўлади)

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Улардан ҳар бири ижтиҳод қилган ва ўзини тўғри деб билган. Саҳобалар ҳақида фақат яхши гапларни гапиришга амр қилинганмиз. Бу ҳақда «Талхийси шарҳи ақийдатут Тоҳавия» китобида қуйидагилар келган: «Биз уларнинг ҳаммалари ҳақида яхшилик билан: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин. Бизнинг қалбимизда иймон келтирганларга ҳиқд қолдирмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва раҳимлб зотсан», (Ҳашр: 10) деймиз. Аллоҳ таоло бизнинг қўлларимизни ўз вақтида бўлиб ўтган фитнада асраган. Бас, биз Аллоҳдан тилларимизни ҳам мазкур фитнадан сақлашини сўраймиз».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
33.4K views14:05
Ochish/sharhlash
2023-12-22 14:05:03 ИМОМ ТАНЛАШ ЁКИ КЎНГЛИМ ТЎЛМАГАН НАМОЗИМ

@Savollar_kanal 14386-савол

Ассалому алайкум! Мен аваллари намозларми тўғирлаб Аллоҳ қодир қилгинуча тўлиқ қилиб ўқишни ўргангунимча уйда ўқирдим ҳозирда эса ҳуфтон намозини масжида ўқишга одатландим бўш вақтим бўлса масжидда ўқишга ҳаракат қиламан Уйимга яқин жоидаги масжиднинг имоми қироати жуда гўзал Аллоҳ зиёда қилсин шу домла имомликка ўтганда дилим яйрайди намозимдан кўнглим тўлади ҳатто кўзимга ёш тўлади лекин базида бошқа домла ҳам келиб ёки масжид мутаваллиси имомликка туради шулар имомликка ўтганда ўқиган намозимдан кўнглим тўлмайди ичимда тугун пайдо бўгандек бўлади саволим шундайки 1. Масжидга чиқишдан мақсад намоз эмас балки домлани қироатини эшитиш бўлиб қолмайдми 2. Кўнглим тўлмаган намозларимни қайта ўқийманми 3. Агар қаердадур ҳато қилсам ёки фикр доирамни ўзгартириш керак бўлса ўргатинглар илтмос фикримни бир жоига жамлай олмаяпман ҳар намоз бошлаганмда ҳуфтон намози қазо бўпқомадимкин деб иккиланяпман сизлардан Аллоҳ розий бўлсин адашишликдан йироқда қисин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ибодатни мақсад қилиб масжидга чиқишингизнинг ўзи катта иш. Шайтонни васавасасига алданиб қолманг. Нима бўлса ҳам кўпроқ жамоатга чиқишга ҳаракат қилинг. Имом бўлган домланинг қироати тажвидли бўлиб ва намозни рукнларини тўлиқ адо қилса кўнглим тўлмаяпти деган нарсага эътибор берманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
32.6K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-12-22 10:05:02 БЕРИЛГАН КРЕДИТДАН ФОЙДА ОЛИШ ҲАЛОЛМИ ҲАРОММИ?

@Savollar_kanal 14385-савол

Ассалому алайкум! Мен бу саволни беришимдан мақсад, шу иш билан ишлайман. Саволимдан мақсад, мен аксия билан ишлайман, яни NY SITY биржаси билан бевосита иш олиб бораман. Биржада менинг ҳисобрақамим бор. Мана шу ҳисобрақам билан мен ҳар кунлик аксияларни олди сотдиси билан шуғулланаман. Эшитишимча аксиялардан даромат кўриш бу ҳалол пул топшишлардан бири экан. Бу саволни ёзишимдан мақсад, биржада мени ҳисобрақамимга ўзимни пулимдан бошқа биржа томонидан кредит берилдан (мажбурий). Мана шу кредитни ишлатмасам биржада иш олиб бориш қийин. Саволим шуки, мана шу менга берилган кредитдан фойда олсам, кеин уларга %ни қайтариб турсам, мен олган файда ҳалолми ёки ҳаромми?

ЖАВОБ:

Эгасига фойда келтирган ҳар бир қарз рибодир!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
34.4K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-12-22 08:05:47 Олинган қарз нопок ишларга сарфланмоқда

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
33.6K views05:05
Ochish/sharhlash
2023-12-21 18:07:05
«Сенда шу тўрт нарса бўлса...»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
17.7K views15:07
Ochish/sharhlash