Get Mystery Box with random crypto!

ЁҚИМСИЗ ТУШЛАР КЎРГАНДА БИРОВГА АЙТИШ @Savollar_kanal 14405-с | Зикр аҳлидан сўранг

ЁҚИМСИЗ ТУШЛАР КЎРГАНДА БИРОВГА АЙТИШ

@Savollar_kanal 14405-савол

Ассалому алайкум 1. Мен ибодатда бўлмаган пайтимда жуда ҳам ёмон тушлар кўрар эдим. Шу тушларимни бирида ҳатто йиғлаётган ва ўнгимда турганимда ҳам йиғлётган ҳолатда бўлар эдим. Бир куни онамнинг вафот этганлари ва йиғлаган ҳолатда тонг оттирганимда онам тепамда ўтирган эканлар. Онам: “Нима бўлди болам, тинчликми?” дедилар. Кейин мен онамни ўлганлари ҳақидаги тушимни айтиб бердим. Шайх ҳазратлари! Бу тушим нимани билдиради? 2. Яқинда ҳам онамни вафот этганлари ҳақида туш кўрдим. Лекин ҳеч кимга айтмадим, фақат сизга айтаяпман. Онам ибодат қилмайдилар, ибодатсиз ўтиб кетдилар деб йиғлаган эканман. Лекин алҳамдулиллаҳ доим таҳорат билан ухлайман. Нега бундай бўлаяпти? Илтимос шайх ҳазратлари ёрдам берсангиз. Бу тушимни ота-онамга айтсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга ёқмаган туш кўрганда уйғониш билан чап тарафга уч мара туфлангда, тушни ҳеч кимга айтманг. Ҳадиси шарифда шу тавсия келган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш