2023-03-28 08:10:40
1991-йил декабрда сайлов бўлди. Ислом Каримов 5 йил Президентликка сайланди.
1995-йилда референдум бўлди. Машҳур ва таниқли кишилар референдум пропогандасида қатнашди. "СССРда кўп эзилдик. Энди ҳаммаси зўр" деди.
Референдум натижасида Ислом Каримов 2000-йилгача мансабда қолди.
2000-йилда сайлов бўлди. Ислом Каримов 5 йил Президентликка сайланди. Бу охирги муддат эди.
2002-йилда референдум бўлди. Президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга кўпайди. Натижада Ислом Каримов сайловда яна номзод бўлиш ҳуқуқини олди.
2007-йилда сайлов бўлди. Ислом Каримов Президентликка сайланди.
2014-йилда Ислом Каримовнинг Президентлик муддати тугади. Шу билан пенсияга чиқиши керак эди. Қонун яна президент бўлишига йўл қўймасди.
Лекин...
2011-йилда референдум ҳам қилмай, қонун ўзгартирилди. Президентлик муддати 7 йилдан 5 йилга қисқарди.
2015-йилда сайлов бўлди. Яна Ислом Каримов Президентликка сайланди.
Энди яна референдум...
Хулоса: Ўзбекистоннинг олдига "янги" қўшилгани билан, тоз ҳам, ҳаммом ҳам ўша-ўша!
@sanjar_xoja
11.4K viewsedited 05:10