Get Mystery Box with random crypto!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизм | sanepidxizmat

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилояти бошқармаси Хўжабод туман бўлими ходимлари томонидан 2-сонли ва 18-сонли мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар учун овқат тайёрлашда фойдаланиладиган маҳсулотлар, уларни сақлаш қоидалари, омборлардаги ҳаво ҳарорати ва сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилиниши юзасидан рейд тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида сут маҳсулотлари тақсимоти, яроқлилик муддати, тез айнувчи маҳсулотларни совиткичда сақланиш юзасидан назорат олиб борилди.

Шунингдек, болалар учун тайёрланадиган 1- ва 2-овқатлар сифати ўрганилди. Ошхонада ишловчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлиги, тиббий дафтарчаларнинг муддати ўрганилди. Қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати келган ходимлар тиббий кўрикка жалб қилиниб, ҳозирда ходимларнинг тиббий саводхонлигини ошириш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги туман бўлими ходимлари томонидан белгиланган ўқув курсида ўқитилиш ишлари олиб борилмоқда.

@sanepidxizmat