Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва | sanepidxizmat

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида бўлим бошлиқлари ва лаборатория ходимларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакасини ошириш юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида “ECO-SERT-MANAGMENT” НТМ масъул ходими Ўрмон Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги Қонунининг мазмун-моҳияти ва ушбу қонуннинг инсон мафаатларини ҳимоя қилишдаги роли тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбирда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб, ҳаётий мисоллар келтириб ўтилди. Корхона ва ташкилотлар, турар-жойларда меҳнат муҳофазаси борасида белгиланган қоидаларга амал қилиш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш юзасидан тушунчалар берилди.

– Корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигига амал қилиш муҳим ҳисобланади, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси Ҳамроқул Комилов. – Режа асосида олиб борилаётган ўқув машғулотлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда, “ECO-SERT-MANAGMENT” НТМ билан тузилган шартнома асосида олиб борилган 36 соатлик ўқув машғулотларида иштирокчиларга техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ходимларига меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик чоралари тушунтирилди.

Ўқув машғулоти давомида мавзу юзасидан слайдлар намойиш этилиб, огоҳлик, тўғри ҳаракат ҳар қандай вазиятда қўл келиши тушунтириб ўтилди. Машғулот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat