Get Mystery Box with random crypto!

Жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулларини давлат ва хўжалик б | sanepidxizmat

Жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулларини давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирнинг навбатдагиси Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ўтказилмоқда. Унда соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидаги идора ва ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Б.Юсупалиев, Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи М.Қудратходжаева ва туман бўлими бошлиқлари ҳам сайёр қабулда иштирок этишди.
Унда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тадбиркорлик, инсон ҳуқуқлари бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олишмоқда. Мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

@sanepidxizmat