Get Mystery Box with random crypto!

Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми с | sanepidxizmat

Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми спорт базасида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида мусобақалар ўтказилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ҳудудий бўлимларининг 130 дан ортиқ ходими спортнинг стол тенниси, шашка, енгил атлетика, дартс, армрестлинг, арқон тортиш турлари бўйича ўзаро беллашди.

Cпартакиаданинг 1-, 2-, 3-ўрин ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бошқармаси касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, «Энг ёши катта иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг моҳир ҳаваскор иштирокчи», «Ғалабага бўлган интилиши учун» номинациялари бўйича ғолиблари тақдирланди.

@sanepidxizmat