Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2022-09-07 14:29:07
“МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

Халқимизда ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром, иззат-икром кўрсатиб келинади. Мамлакатимизда нуронийларни ижтимоий ҳимоя қилиш, саломатлигини сақлаш, улар учун барча шарт-шароитлар, имконият ва имтиёзларни яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Кўп йиллик ҳалол меҳнати, фидойилиги ва фаоллиги учун Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи маслаҳатчиси, профессор Хайрулла Мустафаев ҳам I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Батафсил:
http://www.sanepid.uz/reports/116

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
749 views11:29
Ochish/sharhlash
2022-09-07 12:48:38
Аҳоли орасида юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш ва бошқарилувчи касалликларга қарши эмлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилоят бошқармаси масъул ходимлари томонидан бир қанча тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Маҳаллабай ишлаш тизими орқали соҳа мутахассислари аҳоли хонадонига кириб, касалликлар таснифи, келиб чиқиши, юқиш йўллари ҳамда нохуш ҳолатлар (овқатдан заҳарланиш ҳамда ботулизми) касалликлар келиб чиқиш ҳолатлари бўйича тушунчалар берилмоқда.

Бундан ташқари ҳудудларда тиббиёт ходимларида ташкил топган ишчи гуруҳ тузилиб, 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли қатламини иммунизация жараёнларида фаол қатнашишларини таъминлаш мақсадида хонадонбай ўрганишлар олиб борилмоқда.

@sanepidxizmat
594 views09:48
Ochish/sharhlash
2022-09-07 09:15:58
Санитария-эпидемиология хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳар бўлими мутахассислари томонидан “Сартарошхоналар ва бошқа аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналарга қўйиладиган гигиеник талаблар” мавзусида оммавий ахоборот воситалари ходимлари ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида пресс-тур ўтказилди.

Бу ҳақида батафсил видеолавҳада
танишишингиз мумкин.

@sanepidxizmat
788 viewsedited  06:15
Ochish/sharhlash
2022-09-07 08:45:16
Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Бекобод туман бўлими ходимлари томонидан "Зафар" шаҳарчасида жойлашган умумий овқатланиш ва савдо нуқталарида ишлаётган ишчи ходимларни тиббий кўрикдан ўтганлиги ва махсус кийим бошлар билан савдо қилиши назоратга олинди.

Бундан ташқари, назорат тадбири давомида савдо дўконлардаги тартибсизликлар бартараф қилинди. Мутахассислар томонидан умумий овқатланиш жойларида тозалик ва озодаликка амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. Магистрал йўл четидан сомсахона тандирлари, реклама баннерларини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Соҳа ходимлари томонидан аниқланган камчиликлар бартараф қилиниб, туман ҳудудидаги аҳоли гавжум жойларда савдо нуқталарида тозалаш ишлари ташкиллаштирилди.

@sanepxizmat
846 views05:45
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:25:53 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 66,5 миллион дозадан ошди.

6 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 135 346 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 035 нафарни,

2-босқич эмланганлар 17 915 нафарни,

3-босқич эмланганлар 14 449 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 95 947 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 66 514 613 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 029 411 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 689 994 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 457 161 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 17 338 047 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (14 838 доза),
Фарғона вилояти (13 466 доза),
Қашқадарё вилояти (12 883 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 107 148 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 016 222 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 829 237 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 261 689 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
876 viewsedited  04:25
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:57:27
Сирдарё вилояти.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Гулистон шаҳар Санитария бўлим ходимлари томонидан Гулистон шаҳар Навоий шоҳ кўчасидаги сотувчилар томонидан савдога чиқарилган тез бузилувчи ва ярим тайёр маҳсулотларни сифати ва хавфсизлиги, истеъмолчилар орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши натижасида тез бузилувчи маҳсулотларни совутгичларда сақлаш, усти ёпиқ ҳолда бўлиши ҳамда савдо қилиш жараёнида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишлари бўйича сотувчиларига расмий огоҳлантириш хатлари берилди. Сифат кафолатига эга бўлмаган ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда сотувдан четлатилди.

@sanepidxizmat
1.1K views10:57
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:47:03 Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда сифатига эътибор беринг

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Бектемир тумани бўлими санитария-гигиенаси бўлинмаси мутахассислари томонидан тумандаги "Қўйлиқ" АЖ деҳқон бозорида бозор маъмурияти ходимлари иштирокида белгиланган тартибда санитария назорати ўтказилди. Назорат давомида бозор маъмурияти ходимлари билан тадбир олиб борилди. Тадбир натижасида сифати бузилган маҳсулотлар савдоси аниқланди. Жумладан:

6,5 кг. колбаса маҳсулоти (индейка);
1,5 кг. сосиска маҳсулоти;
23 кг. карам тузламаси истеъмолга яроқсиз деб топилди ва савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди.

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ҳамда уни олдини олиш бўйича тегишли тавсияномалар берилди. Профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Яшнобод тумани бўлими ходимлари тумандаги "Авиасозлар" деҳқон бозорида санитария назорат ишлари олиб боришди.
Назорат давомида соҳа ходимлари томонидан бозор ҳудудида номаълум уй шароитида тайёрланган жами
22 литр сут маҳсулотлари савдоси бартараф этилди.
Мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

@sanepidxizmat
468 views07:47
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:46:54
477 views07:46
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:50:52
Қўқон шаҳрида овқатдан заҳарланиш, ботулизм профилактикаси бўйича санитар-тарғибот ва тушунтириш ишлари ўтказилмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қўқон шаҳар бўлими мутахассислари томонидан марказий деҳқон бозори ва атрофида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бу ҳақида батафсил

@sanepidxizmat
705 views04:50
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:11:25 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 66,3 миллион дозадан ошди.

5 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 135 151 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 095 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 582 нафарни,

3-босқич эмланганлар 16 635 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 93 839 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 66 379 267 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 022 376 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 672 079 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 442 712 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 17 242 100 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (14 506 доза),
Самарқанд вилояти (12 635 доза),
Наманган вилояти (12 001 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 102 404 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 015 080 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 827 493 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 259 831 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
724 viewsedited  04:11
Ochish/sharhlash