Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 68,7 миллион дозадан ошди.

24 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 144 487 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 4 127 нафарни,

2-босқич эмланганлар 22 564 нафарни,

3-босқич эмланганлар 22 872 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 94 924 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 68 726 664 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 126 258 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 982 201 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 755 463 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 18 862 742 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (26 727 доза),
Самарқанд вилояти (19 608 доза),
Сурхондарё вилояти(18 782 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,5 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 205 837 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 046 985 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 851 325 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 307 527 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat