Get Mystery Box with random crypto!

COVID-19га қарши эмлаш давом этмоқда Санитария-эпидемиологи | sanepidxizmat

COVID-19га қарши эмлаш давом этмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Бухоро вилояти бошқармаси иммунология бўлими мутахассис ходимлари аҳолини эмлашга жалб этиш мақсадида тадбирлар ташкил этиб келишмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда CОVID-19га қарши аҳолини эмлашга жалб этиш юзасидан илк жамоатчилик мулоқоти Олот тумани ёшлари иштирокида ўтказилди.
Мулоқот давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан CОVID-19 инфекциясидан ҳимояланиш йўллари, унга қарши вакциналарнинг турлари, инсон организмига таъсири ҳамда вакцинация жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбирлар давомида сўровномалар ўтказилиб, иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тўпланди, мавзуга оид материаллар тарқатилди.

@sanepidxizmat