Get Mystery Box with random crypto!

Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Telegram kanalining logotibi sanepidcommittee — Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! S
Telegram kanalining logotibi sanepidcommittee — Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
Kanal manzili: @sanepidcommittee
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.31K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Telegram: t.me/sanepidcommittee
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC4sCgbkdEFtYOQSK-dvOOEQ
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Murojaat uchun bot: @Sanepidmurojaatbot
78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-05-17 09:20:34
1.0K views06:20
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:38:36 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 77,9 миллион дозадан ошди.

16 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 66 338 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 3 416 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 775 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 61 147 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 77 988 381 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 726 570 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 793 822 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 26 270 950 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (22 531 доза),
Андижон вилояти (9 954 доза),
Фарғона вилояти (7 988 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,6 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 481 586 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 512 192 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 202 792 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 766 602 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати


@sanepidcommittee
1.2K viewsedited  04:38
Ochish/sharhlash
2023-05-16 12:45:43
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Сирдарё вилоят бошқармаси ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан соҳа фаолиятида очиқликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик учун "Санитария маданияти" лойиҳасини амалиётга татбиқ этиб келмоқда.

Лойиҳада аҳолининг санитария маданиятини оширибгина қолмай, фуқаролар саломатлиги йўлида олиб борилаётган изланишлар ва лаборатория жараёнлари, ҳудудларда олиб борилаётган жорий санитария назоратлари ва аҳолининг соҳага бўлган мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилади.

Кўрсатувнинг навбатдаги сонида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида ташкил этилган санитария назорати хусусида сўз юритилди.

@sanepidcommittee
1.4K viewsedited  09:45
Ochish/sharhlash
2023-05-16 08:50:12
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё тумани бўлими томонидан "Нурбулоқ" ва "Келажак сари" маҳаллаларида “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Аҳоли ўртасида юқумли ва юқумли бўлмаган, паразитар касалликларнинг олдини олиш юзасидан соҳа ходимлари иштирокида суҳбат ташкил этилди. Суҳбат давомида юқумли касалликлар жумладан гепатит А, В, C ва паразитар касалликлар, ит ва бошқа ҳайвонлардан жароҳатланганда нима қилиш, овқатдан заҳарланиш, шу жумладан ботулизм, бруцеллёз, сил каби касалликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, профилактикаси бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, маҳаллада жойлашган хонадонларда дезинфекция ишлари ўтказилиб, ичимлик суви таъминоти, канализация тизими, уй ҳайвонлари сақланадиган жойларнинг ҳолати бўйича тавсиялар берилди.

@sanepidcommittee
1.4K views05:50
Ochish/sharhlash
2023-05-16 07:12:40 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 77,9 миллион дозадан ошди.

15 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 72 866 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 3 257 нафарни,

2-босқич эмланганлар 2 627 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 66 982 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 77 922 043 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 723 154 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 792 047 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 26 209 803 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (19 079 доза),
Андижон вилояти (11 055 доза),
Фарғона вилояти (9 293 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,6 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 475 285 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 509 191 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 201 799 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 764 295 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати


@sanepidcommittee
1.2K viewsedited  04:12
Ochish/sharhlash
2023-05-15 14:45:55
АОКАда ўтказилган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мутассадилари иштирокида матбуот анжумани

"O‘zbekiston 24" телеканалининг "Янгиликлар 24" дастурида.

@sanepidcommittee
1.6K views11:45
Ochish/sharhlash
2023-05-15 14:35:31
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва хавфни таҳлил қилиш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


@sanepidcommittee
1.4K views11:35
Ochish/sharhlash
2023-05-12 15:19:55 Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган асосий байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда 15 та номинация совриндорлари аниқланди. Байрам тадбирида “Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрта тиббиёт ходими” номинациясида

-ўрин: Уралова Сарвиноз Рустам қизи Сирдарё вилояти, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилояти бошқармаси санитария врач ёрдамчиси;

-ўрин: Бобалова Умида ГаниевнаСурхондарё вилояти, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси санитария врач ёрдамчиси;

-ўрин: Олимова Хаётхон Мухаммадзокировна Андижон вилояти, Асака тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими эпидемиолог ёрдамчиси.
ғолиб деб топилиб,


"Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланишди.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee
908 views12:19
Ochish/sharhlash
2023-05-12 15:19:47
753 views12:19
Ochish/sharhlash
2023-05-12 13:18:05 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан “Коррупцияга қарши курашиш юзасидан ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда бу иллатга қарши курашиш ҳар биримизнинг муҳим бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Ички ишлар академияси, ИИВнинг Санитария-эпидемиология назорат бош маркази масъул вакиллари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ички ишлар академияси профессори, полковник Шариф Қобилов, Санэпидқўмита раиси ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков, Тошкент давлат юридик унверситети Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Саломат Ниязовалар томонидан бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш республикамизда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгургани, коррупцияга қарши курашишда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда унга қарши курашиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз эканлиги таъкидланди.

Давра суҳбатида давомида юртимизда бугунги бу борада олиб борилаётган ишлар, мазкур иллатни бартараф этишнинг қонуний асосларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee
932 views10:18
Ochish/sharhlash