Get Mystery Box with random crypto!

Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Telegram kanalining logotibi sanepidcommittee — Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! S
Telegram kanalining logotibi sanepidcommittee — Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
Kanal manzili: @sanepidcommittee
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.31K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Telegram: t.me/sanepidcommittee
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC4sCgbkdEFtYOQSK-dvOOEQ
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Murojaat uchun bot: @Sanepidmurojaatbot
78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-12 15:22:32
Sirdaryo viloyatida qon va qon mahsulotlari bilan bevosita ishlaydigan tibbiyot xodimlari gepatit Bga qarshi emlanmoqda.

Ayrim dolzarb virusli infeksiyalar tarqalishiga qarshi kurashish chora-tadbirlarini takomillashtirish maqsadida joriy yilning 10 aprelidan boshlab barcha davlat davolash-profilaktika muassasalarida qon va qon mahsulotlari bilan bevosita ishlaydigan 2 980 nafar tibbiyot xodimlarini virusli gepatit Bga qarshi emlash tadbirlarining 2 tur birinchi bosqichi uchun jami 298 flakon (1 doza 1,0 ml, 1 flakonda 10 doza) vaksina olib kelinib, hududlarda emlash jarayonlari olib borilmoqda.

@sanepidcommittee
241 views12:22
Ochish/sharhlash
2023-04-12 12:49:06 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
319 views09:49
Ochish/sharhlash
2023-04-12 08:21:01 Мактаб ҳожатхоналари қандай талабларга жавоб бериши керак?

Одатда эътибор қаратилмаса-да, аммо жуда кўп камчиликларга эга ҳамда ушбу муаммолар орқали мактаб ўқувчиларининг саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган жиҳат мавжуд. Хўш, у нима? Таъкидланишича, сиғими 500 ўринга эга бўлган мактабларда ҳожатхоналар етарли даражада эмас, бори ҳам ўта абгор ҳолатда. Айниқса, буни чекка-чекка туманларнинг деярли барчасида кўриш мумкин. Бунга сабаб эса, мактаб биноларининг йиллар давомида таъмирланмай келаётгани ва янги қурилган мактаблар қурилиш лойиҳасининг нотўғри, керак бўлса, Санэпидқўмитаси ходимлари билан келишилмаган ҳолда ишлаб чиқилганидир.

Аслида-чи, мактаб ҳожатхоналарининг жойлашуви, унинг жиҳозланиши ва болалар сиғимига қараб қурилиши қандай талабларга жавоб бериши керак?

Мактаб ҳожатхоналарининг санитария меъёрларига мос эмаслиги болалар саломатлигига қандай салбий таъсир кўрсатади?

Kun.uz интернет нашри ушбу долзарб мавзуда мулоҳаза қилишга чорлайдиган видеолавҳа тайёрлади. Ушбу видеолавҳада Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими мудири Дилфуза Ҳикматова мактаб ҳожатхоналаридаги қатор камчиликлар, ўқувчилар сонига қараб ҳожатхоналарнинг кўпайтирилиши, уларнинг санитария ҳолатига қўйиладиган талаблар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

@sanepidcommittee
1.3K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-04-12 07:47:21 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 75,7 миллион дозадан ошди.

11 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 27 887 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 876 нафарни,

2-босқич эмланганлар 428 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 25 583 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 75 720 896 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 541 475 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 749 380 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 24 233 002 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (10 921 доза),
Қорақалпоғистон Республикаси (4 221 доза),
Хоразм вилояти (3 049 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 100 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 174 508 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 363 692 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 177 874 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 632 942 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee
822 views04:47
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:23:44 Бугун пойтахтимиздаги “Panarams” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда вирусли гепатитларни бартараф этиш стратегик режалаштириш» мавзуида уч кунлик семинар ўз ишини бошлади.

Семинар Ўзбекистон Республикаси РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Республика ихтисослаштирилган қон қуйиш маркази, Ўзбекистон беморлар ҳамжамияти ва ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Анжуманни ўтказишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва дунёда вирусли гепатитнинг бугунги ҳолати тақдимоти, муҳокамаси ва асосий манфаатдор томонларнинг, шу жумладан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакиллари, тадқиқот марказлари мутахассислари, халқаро шерикларнинг маҳаллий ва минтақавий миқёсда амалга оширилиши мумкин бўлган стратегик режани ишлаб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.

Конференция доирасида дунё ва Ўзбекистонда вирусли гепатитни бартараф этиш муаммосига бағишланган “Дунё ва Ўзбекистонда вирусли гепатитларнинг В ва C турларини бартараф этиш дастурлари, муваффақият ва муаммолар, турли мамлакатлар тажрибаси” мавзусидаги ялпи мажлис бўлиб ўтди.

Ялпи мажлисда Марсело Навьера – “Вирусли гепатитни бартараф этиш ЖССТ-ЕВРОПА минтақасида кўрсаткичлар” (АҚШ), Амиран Гамкрелидзе – “Грузияда гепатит Cни йўқ қилиш бўйича муваффақиятли дастур мисоли: олинган сабоқлар” (Грузия), Хоми Разави – “ВГВ ва ВГСни йўқ қилиш ҳаракатларининг комбинацияси (скрининг ва даволаш) ва фақат бошқа мамлакатларда ВГСни йўқ қилиш” (АҚШ), Амиран Гамкрелидзе/Майя Церетели – “Грузияда гепатит Cни йўқ қилишни стратегик режалаштириш-ўрганилган сабоқлар” (Грузия), Мусабаев Эркин – “Ўзбекистонда ВГС эпидемиологияси – болалар ва катталар; серологик тадқиқотлар натижалари” (Ўзбекистон Республикаси), Садирова Шаҳло – “Ўзбекистонда ВГВ ва ВГСни йўқ қилиш Миллий дастури” (Ўзбекистон Республикаси), Ходжаева Малика – “Ўзбекистонда ВГД инфекциясининг юки” (Ўзбекистон Республикаси) мавзуилари маърузалар тингланди.

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими учун долзарб бўлган вирусли гепатитнинг В, Д, C турларини бартараф этиш бўйича жаҳон тажрибасини халқаро экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилиш инфекционистлар, эпидемиологлар, гастроэнтерологлар, умумий амалиёт шифокорлари ва бошқа мутахассисларнинг вирусли гепатитга қарши курашнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилади.

@sanepidcommittee
285 views12:23
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:23:35
268 views12:23
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:53:53
ОИВ нима ва қандай олдини олиш мумкин?

ОИВ инфекциясининг инсон иммунитетига таъсири, унинг олдини олиш ҳамда профилактикаси юзасидан ўтказилган брифингда Санэпидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси Даволаш-профилактика муассасаларини назорат қилиш бўлими мудири Д.Ширанова томонидан батафсил маълумот бериб ўтилди.

@sanepidcommittee
684 views11:53
Ochish/sharhlash
2023-04-11 13:31:00
Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чоралари қандай?

Айни баҳор ойларининг ёғингарчилик кунларида қир-адир ва дарахтзорларда турфа хил қўзиқоринлар чиқади. Лекин ҳар қандай қўзиқоринни билиб-билмай тановул қилиш кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.

Хўш, қўзиқориндан заҳарланишни олдини олиш учун қандай чоралар кўрган маъқул?

Қўзиқоринларни қай усулда танлаш лозим?

Уларни заҳарлиларидан ажратиш ҳамда қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чоралари...

Номаълум шароитда тайёрланган маҳсулотлар истеъмолида аҳамият бериладиган жиҳатлар...

“Ўзбекистон” телеканалининг "Ассалом, Ўзбекистон" дастурида Санэпидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси Овқатланиш гигиенаси бўлими мудири Феруза Хўжаева билан ўтказилган суҳбатда бу каби саволларга жавоб бериш билан бирга қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.

@sanepidcommittee
564 viewsedited  10:31
Ochish/sharhlash
2023-04-11 10:29:03
НАЗОРАТ ВА ТУШУНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Юқори Чирчиқ туман бўлими ходимлари томонидан "Бектемир-Чорвоқ" ҳамда "Тошкент-Оҳангарон" автомобиль йўлларининг четларида савдо қилаётган фуқаролар билан санитария-тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Чирчиқ шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, ФВ бўлими ҳамда Ветеринария хизмати мутахассислари билан ҳамкорликда "Чирчиқ деҳқон бозори"да назорат ва тушунтириш тадбирлари олиб борилди.

@sanepidcommittee
789 views07:29
Ochish/sharhlash
2023-04-11 07:38:13 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 75,6 миллион дозадан ошди.

10 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 17 495 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 695 нафарни,

2-босқич эмланганлар 347 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 15 453 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 75 693 009 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 539 599 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 748 952 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 24 207 419 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (7 267 доза),
Сирдарё вилояти (3 043 доза),
Тошкент шаҳри (2 039 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 100 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 169 822 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 362 276 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 177 827 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 629 719 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати
917 views04:38
Ochish/sharhlash