Get Mystery Box with random crypto!

Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Telegram kanalining logotibi sanepidcommittee — Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! S
Telegram kanalining logotibi sanepidcommittee — Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
Kanal manzili: @sanepidcommittee
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.31K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Telegram: t.me/sanepidcommittee
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC4sCgbkdEFtYOQSK-dvOOEQ
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Murojaat uchun bot: @Sanepidmurojaatbot
78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-23 08:24:22
Sirdaryo viloyatida ijtimoiy soha xodimlari, xususan Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi boshqarmasi xodimlari uchun ham "Sog’lom hayot uchun" 5 ming qadam aksiyasi o'tkazildi.

Bu haqida "Mening yurtim" telekanalining "Hudud" dasturida batafsil ma`lumot berildi.

@sanepidcommittee
1.0K views05:24
Ochish/sharhlash
2023-04-22 08:57:05 Миллий эмлаш календари асосида “Одам папиллома вируси (ВПЧ)”га қарши эмлаш ўтказилмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйича 528 000 нафар аёл бачадон бўйи саратони касаллиги билан касалланиб, улардан 266 000 нафари нобуд бўлмоқда. Ўзбекистонда эса ҳар йили 1660 нафар аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинаётган бўлса, 608 нафар аёл вафот этмоқда.
Касалликнинг профилактикаси 9 ёшдаги қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш ҳисобланади. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кўп тарқалган саратон касалиги ҳисобланади. Жорий йилнинг апрель ва май ойларида жойлардаги даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш бригадалари томонидан папиллома вируси касалликларининг олдини олиш мақсадида одам папилломаси вируси вакцинаси билан миллий эмлаш календари асосида 9 ёшдаги қизларни эмлаш тадбирлари олиб борилади.

Бунинг учун 3138 та эмлаш пунктида тиббиёт ходимларининг тайёргарлиги оширилиб, режага асосан 307 064 нафар 9 ёшдаги қизни эмлаш қамрови жараёни давом этаяпти.

Республика Вирусология ИТИ, Онкология ва акушерлик-гинекология илмий амалий тиббиёт марказлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар ВПЧ вакцинаси билан эмлаш ўтказилса келгусида 1100 нафар аёлни бачадон бўйни саратони билан касалланишининг олди олинади, қолаверса 583 нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилади.

@sanepidcommittee
2.9K views05:57
Ochish/sharhlash
2023-04-22 08:57:05
2.4K views05:57
Ochish/sharhlash
2023-04-21 07:58:25 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 76,2 миллион дозадан ошди.

20 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 87 868 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 427 нафарни,

2-босқич эмланганлар 515 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 80 926 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 76 269 340 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 580 084 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 753 639 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 24 738 578 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (19 955 доза),
Бухоро вилояти (13 265 доза),
Тошкент вилояти (11 005 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 100 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 235 557 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 391 083 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 178 695 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 665 779 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати
2.2K views04:58
Ochish/sharhlash
2023-04-20 12:23:31
НОМИНИ ЎЗГАРТИРГАН “МАЙМУН ЧЕЧАГИ” ҲАМОН ДУНЁ БЎЙЛАБ КЕЗМОҚДА

2019 йилнинг охирида бошланиб, бугунги кунгача давом этаётган СОVID-19 касаллиги фонида 2022 йилнинг май ойидан бошлаб яна бир эндемик касалликлар сарасига кирувчи ва фақат Африка давлатлари табиий ўчоғи бўлган “Маймун чечаги” касаллигини дунё бўйлаб тарқалиши кузатилиб, бугунги кунгача кам бўлсада бир неча давлатларда қайд этилмоқда.

Бу ҳақида батафсил

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee
1.0K views09:23
Ochish/sharhlash
2023-04-20 10:04:33
Бугунги кунда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали ўрганиш, уларга ечим топиш амалиёти йўлга қўйилгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Хива шаҳар "Тозабоғ" маҳалласида бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Отажановнинг фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди, муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.

Бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Отажанов сайёр қабулдан сўнг шаҳар бўлими ходимларининг иш фаолияти билан танишиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчилар саволларига жавоб олдилар.

@sanepidcommittee
1.0K views07:04
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:07:57
21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари - Президент фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгилансин.
302 viewsedited  06:07
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:44:02 Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди
2.8K views04:44
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:35:36 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 76,1 миллион дозадан ошди.

19 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 92 273 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 986 нафарни,

2-босқич эмланганлар 917 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 83 370 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 76 181 472 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 573 657 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 753 124 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 24 657 652 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (19 858 доза),
Бухоро вилояти (16 906 доза),
Тошкент вилояти (10 092 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 100 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 225 554 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 386 469 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 178 563 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 660 522 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати
598 views04:35
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:34:17
ОИВ инфекцияси қандай ҳолларда юқмайди?

Маълумки, одамнинг иммунитет танқислиги вируси оқибатида келиб чиқадиган касаллик, яъни ОИВ инфекцияси бугунги кунда барча мамлакатлар учун муҳим муаммога айланган.

ОИВ инфекцияси нима ва касаллик қандай белгиларда намоён бўлади?

ОИВ инфекцияси юқиш хавфини камайтириш мумкинми?

Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси қандай йўллар орқали юқади?

Қандай ҳолатларда юқмайди?

Аҳоли, айниқса қишлоқ аҳолисининг ОИВ инфекцияси бўйича хабардорлиги ва касаллик юқишини олдини олиш бўйича ҳушёрлигини ошириш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Мазкур саволларга Республика ОИТСга қарши кураш маркази, профилактик ва эпидемияга қарши ишлар бўлими олий тоифали врач-эпидемиологи Нилуфар Қодирова билан ўтказилган суҳбатда батафсил тўхталиб ўтилди.

Батафсил:

@sanepidcommittee
2.1K views11:34
Ochish/sharhlash