Get Mystery Box with random crypto!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сурх | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё тумани бўлими томонидан "Нурбулоқ" ва "Келажак сари" маҳаллаларида “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Аҳоли ўртасида юқумли ва юқумли бўлмаган, паразитар касалликларнинг олдини олиш юзасидан соҳа ходимлари иштирокида суҳбат ташкил этилди. Суҳбат давомида юқумли касалликлар жумладан гепатит А, В, C ва паразитар касалликлар, ит ва бошқа ҳайвонлардан жароҳатланганда нима қилиш, овқатдан заҳарланиш, шу жумладан ботулизм, бруцеллёз, сил каби касалликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, профилактикаси бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, маҳаллада жойлашган хонадонларда дезинфекция ишлари ўтказилиб, ичимлик суви таъминоти, канализация тизими, уй ҳайвонлари сақланадиган жойларнинг ҳолати бўйича тавсиялар берилди.

@sanepidcommittee