Get Mystery Box with random crypto!

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ Ўзбекист | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан “Коррупцияга қарши курашиш юзасидан ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда бу иллатга қарши курашиш ҳар биримизнинг муҳим бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Ички ишлар академияси, ИИВнинг Санитария-эпидемиология назорат бош маркази масъул вакиллари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ички ишлар академияси профессори, полковник Шариф Қобилов, Санэпидқўмита раиси ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков, Тошкент давлат юридик унверситети Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Саломат Ниязовалар томонидан бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш республикамизда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгургани, коррупцияга қарши курашишда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда унга қарши курашиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз эканлиги таъкидланди.

Давра суҳбатида давомида юртимизда бугунги бу борада олиб борилаётган ишлар, мазкур иллатни бартараф этишнинг қонуний асосларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee