Get Mystery Box with random crypto!

Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Telegram kanalining logotibi sanepidcommittee — Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! S
Telegram kanalining logotibi sanepidcommittee — Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
Kanal manzili: @sanepidcommittee
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.31K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Telegram: t.me/sanepidcommittee
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC4sCgbkdEFtYOQSK-dvOOEQ
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Murojaat uchun bot: @Sanepidmurojaatbot
78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-04 07:33:44 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 77,1 миллион дозадан ошди.

3 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 107 404 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 11 345 нафарни,

2-босқич эмланганлар 2 930 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 93 129 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 77 148 081 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 668 201 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 766 163 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 25 516 678 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (16 521 доза),
Андижон вилояти (12 717 доза),
Фарғона вилояти (10 952 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,4 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 371 205 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 461 569 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 188 192 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 721 444 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee
1.2K viewsedited  04:33
Ochish/sharhlash
2023-05-03 14:31:07
Бугун пойтахтимизда “Вакцинация самарадорлиги – эмлашдан кейинги эпидкузатувни олиб бориш” мавзусида семинар-йиғилиш ўз ишини бошлади.

Унда Соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари, иммунизация ишига масъул бош мутахассислари, Санэпидқўмитанинг ҳудудий бошқармалари иммунизация ишига масъул РПИ менежерлари, СДС-ташкилоти экспертлари қатнашди.
Тадбирда Санэпидқўмита Иммунопрофилактика бўлими мудири Д.Турсунова, ТХКМРМ т.ф.д. Ж.Рахманова, СДС экспертлари Ш.Кароматова, Каролина Янси, Шалкар Адамбековнинг маърузалари тингланди.

Таъкидлаш жоизки йиғилиш аҳоли ва болаларни орасида эмлашни жадаллаштириш, эмлашдан кейинги эпид кузатув тизимини фаол олиб бориш, иммунизация ишига масъул иммунологик комиссия аъзоларининг ишини фаоллаштириш, вазифаларни тайинлашдан иборат.

Йиғилиш давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

@sanepidcommittee
1.4K views11:31
Ochish/sharhlash
2023-04-26 14:50:59
Жаҳон иммунизация ҳафталиги ҳар йили апрель ойининг сўнгги ҳафтасида нишонланади.

Мазкур ҳафталик давомида Республикамизни маъмурий ҳудудларида бўлгани каби Тошкент шаҳрининг барча туман оилавий поликлиникалари эмлаш пунктларида миллий эмлаш тақвимига кўра ўз вақтида эмланмай қолган, кўчиб келган болаларни аниқлаш, уларни режага кўра юқумли касалликларга қарши тўлиқ эмлаш, миллий эмлаш режасига кўра профилактик эмлаш қамрови тадбирлари олиб борилмоқда.

Ҳафталик доирасида Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими малакали мутахассислари томонидан бошқарилувчи инфекцияларга қарши эмлаш ишларининг олиб борилиши, эмлаш жараёнини талаб даражасида ташкил этилганлиги, вакциналар билан тўлиқ таъминланганлиги ва “совуқлик занжирига” риоя қилиниши юзасидан мониторинг олиб борилиб, тиббиёт ходимларига амалий-услубий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, аҳоли ўртасида юқумли касалликларга қарши эмлашни аҳамияти тўғрисида кенг санитария тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

@sanepidcommittee
857 views11:50
Ochish/sharhlash
2023-04-26 08:46:35
25 APREL – BUTUNJAHON BEZGAKKA QARSHI KURASHISH KUNI

@sanepidcommittee
1.3K views05:46
Ochish/sharhlash
2023-04-26 07:28:54 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 76,3 миллион дозадан ошди.

25 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 100 645 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 201 нафарни,

2-босқич эмланганлар 550 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 90 894 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 76 369 985 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 589 285 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 754 189 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 24 829 472 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (19 760 доза),
Бухоро вилояти (12 068 доза),
Тошкент вилояти (11 499 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 100 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 252 128 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 398 379 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 178 711 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 675 038 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати


@sanepidcommittee
1.1K viewsedited  04:28
Ochish/sharhlash
2023-04-25 12:43:35
Юқумли касалликларга қарши курашишнинг самарали йўли бу эмлаш эканлигини яхши биламиз.

Эмлаш юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишда муҳим жараён ҳисобланади. Вакциналар иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, вирусларга қарши курашади.

Бугунги кунда республикамизда миллий эмлаш календарига асосан 13 турдаги касалликка қарши вакцинация тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Эмлаш орқали нафақат ўзимизни балки атрофимиздагиларни ҳимоя қила оламиз.

Мазкур лавҳада Республикамизда олиб борилаётган иммунизация тадбирлари, вакциналар хавфсизлиги хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.

@sanepidcommittee
8.2K views09:43
Ochish/sharhlash
2023-04-25 09:45:39
Безгак касаллиги тўғрисидаги маълумотлар бот-бот қулоғимизга чалинса-да, унинг қай ҳолатда юқиши, белги ва асоратлари, ундан қай усулда сақланиш кераклиги ҳақида етарлича маълумотга эга эмасмиз.
Айнан безгак касаллиги бемор организмига қай тарзда ўтади?
Безгак касаллигидан қандай ҳимояланиш мумкин?
Касаллик белгилари
Унинг олдини олиш учун амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан

«Ўзбекистон» телеканалининг "Ассалом, Ўзбекистон" дастурида Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Паразитология бўлими мудири Шамура Ҳалилова билан бўлиб ўтган суҳбатда мазкур саволларга жавоб қайтарди.

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, безгак касаллиги юқумли касалликлар сирасига киради. Яъни касаллик бемордан соғлом одамга 3 йўл билан: анофелес туридаги безгак чивинларининг чақиши орқали, сифатсиз зарарсизлантирилган инфекция анжомлари ва бемор қонини қуйиш орқали, туғруқ пайтида бемор онадан болага юқади.

@sanepidcommittee
1.4K views06:45
Ochish/sharhlash
2023-04-25 08:12:15
Ҳар йили апрель ойининг сўнгги ҳафтасида жаҳон иммунизация ҳафталиги ўтказилади.

2022 йилда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш учун 205 млрд. сўм ажратилди, бу маблағлар 2017 йилда ажратилган маблағларга нисбатан 10 бараварга кўп ва эмлаш қамрови 98 фоизга етказилди. Сўнгги 5 йил давомида эмлаш календарига 4 турдаги янги вакциналар киритилди.

Натижада 2017 йилда қизамиқ ва қизилча касаллиги, 2018 йилда безгак касаллиги тугатилганлиги тўғрисида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сертификатлари олинди. Ўлат, вабо, шол, дифтерия, қоқшол касалликлари умуман қайд этилмади. 2022 йил якунига келиб 2018 йилга нисбатан бруцеллёз 30 фоизга (242 та ҳолат), вирусли гепатитнинг “В” тури 96,4 фоизга (188 та ҳолат), вирусли гепатитнинг “С” тури 89,9 фоизга (62 та ҳолат), ОИВ инфекцияси 4,2 фоизга (172 та ҳолат)га камайди.

Шу ўринда болаларни турли касалликлардан ҳимоя қилиш учун ўз вақтида эмлатиш муҳимлигини яна бир бора эслатиб ўтамиз!

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee
4.0K viewsedited  05:12
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:04:27 Ertadan barcha xodimlar uchun ish kuni

Bugun ketma-ket 4 kunlik dam olishning oxirgi kuni hisoblanadi.

@sanepidcommittee
1.4K views13:04
Ochish/sharhlash
2023-04-24 08:09:37
Маълумки, сметена таркибда бошқа сут маҳсулотлари каби фойдали витаминлар ва турли микроэлементлар мавжуд.

“Тошкент” телеканалининг “Сифат назорати” кўрсатувида сметена маҳсулоти сифат назоратидан ўтказилди.

Маҳсулот борасидаги мутахассислар тавсиялари билан батафсил “Тошкент” телеканалининг “Сифат назорати” кўрсатувида танишишингиз мумкин.

@sanepidcommittee
490 views05:09
Ochish/sharhlash