Get Mystery Box with random crypto!

'Капиталбанк' саратонга чалинган болалар учун 500 млн сўм ҳайр | Rasul Kusherbayev

"Капиталбанк" саратонга чалинган болалар учун 500 млн сўм ҳайрия қилди

7 апрель куни юртимиздаги энг катта хусусий банк "Капиталбанк" 23 йиллигини нишонлади. Агар халқаро амалиётга эътибор берилса, ташкилотлар бундай саналарда қандайдир кўнгилочар дастур ёки тадбирлар ташкил этишади. "Капиталбанк" эса бошқача йўлдан борди. Тўғрироғи, муборак Рамазон ойида юртимиздаги ҳайрия ташкилотларидан бирига — саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаб келаётган "Ezgu Amal" ҳайрия жамғармаси ҳисобига 500 млн сўм ҳайрия маблағи ўтказибти.

"Ezgu Amal" жамғармаси — 2018 йил ноябрда ташкил этилган нотижорат ташкилот. Жамғарма фаолиятининг асосий йўналиши саратон ва оғир касалликка чалинган болаларга ёрдам бериш ҳисобланади.

Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банкнинг нафақат мижозларга сифатли хизмат кўрсатиши, балки мана бундай ҳайрия ишларига қўл уриши одамни хурсанд қилади. Бу банкнинг мамлакатимиздаги ижтимоий масалаларга бефарқ эмаслигидан дарак беради. Шахсан ўзим буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим.

@r_kusherbayev