Get Mystery Box with random crypto!

Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган булсада, унинг | Qisqa Hikoyalar

Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган булсада, унинг кўйлагини ҳамон жавонга осиб қўйганди. Кўйлакнинг чўнтагига эса доимо бир миқдорда пул солиб қўйишни одат қилганди.

Ҳар сафар фарзандларидан бири эҳтиёжи учун пул сўраганида, хонадонда ота номи янграб туриши учун "Отангнинг чўнтагидан ола қол, болам" дейишни жуда жуда ёқтирар эди...

P.S.: Аёл нақадар кучли бўлмасин, суянадигани бўлмаса, синиб кетиши ҳеч гап эмас! Шунинг учун ҳам эрларингизни қадрланглар, муҳтарама аёллар!

Sevimli kanal : @Bolalikka_qaytamiz