Get Mystery Box with random crypto!

#mulohaza_uchun Бир куни 'Ундан қўлини сўраб кўрмайманми?' — | Qisqa Hikoyalar

#mulohaza_uchun

Бир куни "Ундан қўлини сўраб кўрмайманми?" — деб ўйлаб қолдим. Лекин таклифимни рад этишидан, шу билан уйимга келмай қўйишидан қўрқардим. Шундай бўлса-да, ўша куни уйимга келиб, чой дамлаб олдимга қўйганида уйланиш ҳақида гапиришга жазм қилдим.
Энди гапирмоқчи бўлиб турсам, ўзи сўз бошлаб қолди:
— Менга уйланасизми?
Унинг бу гапига жавоб топа олмай қолдим. Бироздан кейин:
— Нима дедингиз? — деб сўрадим.
— Менга уйланасизми?
Бирдан ўжарлигим тутиб:
— Мен ҳеч кимнинг меҳр-шафқатига зор эмасман, — дедим.
— Аллоҳга қасамки, мен меҳр-шафқат кўрсатиш учун бу гапни айтмадим. Мен ҳақиқатдан сизни яхши кўриб қолдим. Сиз билан яшамоқчиман, — деди.
— Оёғим йўқ бўлса, — деб кесилган оёғимга ишора қилдим, — бошқа одамларга ўхшаб иш қила олмайман.
— Менга уйлансангиз, отамнинг фирмаларидан бирини бошқаришингиз мумкин бўлади. Уёқ-буёққа бориб юриш шарт эмас, ишингиз офисда бўлади.
Ҳозиргина бўлган гап-сўзлардан қаттиқ ҳайратга тушгандим. Тилимда фақат "Роббим, мени кечир", деган сўз айланар, кўзёшимни тўхтата олмас эдим...
Эй Роббим! Мени кечир, афв эт!
Мен Сенинг етук ҳикматинг ва тақдирингга қарши чиқдим. Агар ўша автоҳалокат бўлмаганида:
1. Ўзидан бошқани севмайдиган, туғмас хотинга уйланган бўлар эдим. Ўзингга ҳамд бўлсин-ки, вақт ўтмасидан олдин буни менга кўрсатиб қўйдинг.
2. Ҳарбий хизматга борган ва вафот этган бўлишим мумкин эди. Ўнг оёғимни олган бўлсанг ҳам мени тирик қолдирдинг.
3. Охири узоққа чўзилмайдиган ишга жойлашиш учун ҳаракат қилган эдим. Сен эса менга хаёлимга ҳам келмаган бир ишни бердинг....
***
Доимо Аллоҳ сизга энг яхши неъматларини ихтиёр қилишига ишонинг. У сиздан бирон нарсани олиб қўйса, хафа бўлманг. Қатъий ишонинг-ки, тез орада бундан кўра яхшироғини беради.

Хар бир ишда хикмат бор иншаАллах.