2022-11-04 15:24:48
Ўлмас Кошшейнинг жони
Аё дўстлар, қаён боргум билалмасман...
Эртакдаги ўлмас Кошшейнинг жони дарахтдаги сандиқ ичидаги тухумда эдими?...
3 кундан буён уйда хотинга ялиниб юрибман: Бир бой фейсбукда "Сиз нега аноним профилдасиз. Кимлигингизни айтинг. Агар менга айтсангиз пойтахтдан 4 хонали уй, янги ONIX автомобили, каттагина пул бераман. Битта хусусий нашриёт очиб бераман"-деди.
Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Хотиним бу хабарни ўқиб, Сиз айтмасангиз мана мен айтаман. Қачонгача шу тоғлар орасидаги кичкина қишлоқда яшаймиз. На гўзаллик салони, на аквапарк бор. Қачон қараса - "Шарапат бор сигирни соғ, Шарапат бор таппи қил, Шарапат бор яйловдан беда олиб кел, Шарапат бор болалар уришяпти ажрат...."
Минг йилдан буён мактабда ишлайсиз. Бирорта медал беришмади. 10 йил аввал профсоюздан берган мақтов ёрлиғини ҳаммага мақтанасиз.
Хозироқ ўша бойга телефон қилиб манзилингизни бераман. Биз ҳам шаҳарда яшайлик одамларга ўхшаб...
Эҳ... Билмайин босдим тиконни.
Хотинимга айтмасам бўлар экан. Энди чора излаяпман.
Укамдан қарзга олган 100 долларни бердим, бозорга кетди. Энг қиммат туфлини олгин дедим. Оғилхонани томини ремонти янаги йил бўлар...
https://t.me/qishloqlikmuallim
456 views12:24