Get Mystery Box with random crypto!

Кундалик.кўм Ёки кўндаланг қўйдим ... 1-чорак якунланди. Ўт | Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Кундалик.кўм
Ёки кўндаланг қўйдим ...
1-чорак якунланди.

Ўтган йили шаҳарлик ҳамкасбим электрон кундалик машаққатлари ҳақида айтганида ишонмагандим. “Интернетга кирасан, ёзасан, баҳолайсан, олам гулистонда. Тем более шаҳарда яшасанг”- деган эдим.
Бу йил бизнинг мактабимиз туманда биринчи бўлиб kundalik.com га аъзо бўлди.
Бай баёв. Мен айтмай, Сиз эшитманг ҳамқишлоқ. Кундалик.кўм га кираман. 8 – А синфга энди мавзу ёзганимда интернет йўқолиб қолади. Интернетни топиб баҳо қўяман деганимда свет ўчади. Қисқаси, якшанба куни шаҳарлик жиянимга логин паролимни бериб, мени номимдан бир ойлик мавзуни ёзиб, ўқувчиларни баҳолаб қўйишни сўрадим. Жиян қойиллатиб қўйди. Душанба куни қаддимни ғоз тутиб мактабга кириб бордим. Ишни дўндириш мана бунақа бўлади. Мақтов эшитишга тайёр холда директор хонасига кириб бордим. Директорнинг қовоғидан қор ёғаяпти. Энди оғзимни очаман деганимни биламан, қўлини пахса қилиб, дўқ уришни бошлади: Сизга ишониб хато қилган эканман. Кечаси катталардан эшитадиганимни эшитдим.
- Ахир мен кундалик.кўмга ёзганман...
- Э, Сизнинг ёзганингизни пишириб ейманми? Синфингиздаги ўқувчилар, уларнинг ота-оналари умуман киришмабдику. Мен билмайман. 1 соат муддат. Ўзингиз кундалик.кўмга ота-оналар ва ўқувчилар номидан рўйхатдан ўтасиз ва кўрсаткични 100 фоиз бажарасиз. Гап тамом!
P.S. Илтимос. Дарсим бор. Дарсга кирай...
Ахир мен статист эмас муаллимман!!!

https://t.me/qishloqlikmuallim