Get Mystery Box with random crypto!

Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Telegram kanalining logotibi qishloqlikmuallim — Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи Q
Telegram kanalining logotibi qishloqlikmuallim — Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи
Kanal manzili: @qishloqlikmuallim
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 994

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-02-24 19:23:42 Малака ошириб бераман...
Россияга мардикорчиликка бориб телефонни оз моз ўрганиб олганим асқотяптида.
Кеча завучимиз хонасига чақирди. Бир оз табассум билан гап бошлади:"Энди малимжон, сиз илмли, шижоатли, асосийси ишончли инсонсиз. Иккаламиз бир иш қилсак. Ҳабарингиз бор - педагоглар ҳар йили мажбуран малака оширишлари керак. Сертификат олишлари керак. Шу бир парча сертификатни оламан деб мактабдаги дарсларини қолдириб шаҳарга кетишса, ҳам вақт, ҳам пул сарфлашлари ёқмайди. Шунинг учун уларга ёрдам беришимиз керак. Уларни номидан онлайн малака ошириб берасиз. Бу ишлар сизга семичка чақишдек гап. Муаллимлар сизни рози қилишади. Фақат "йўқ" деманг..."
- Албатта ёрдам бераман. (Шундай "савобли" ишга йўқ деб бўладими?) Қанчадан беришади?
- Киши бошига 500 мингдан оламан, кейин ярми сизникида малим.
- Майли. Мен розиман. Эртадан бошлайман.
Уйга келиб ҳисоб китоб қилдим. 60 нафар педагог бор, ҳар биридан 250 мингдан олсам жаъми 15 миллион...
Шу пайт телефоним жиринглаб қолди. Қўшни мактабнинг завучи экан. У гапини чўзиб ўтирмади. 75 нафар ўқитувчиси борлиги, ҳар биридан 300 мингдан пул йиғиб беришини айтганда қувонганимдан қичқириб юборай дедим.
Қишлоғимизда 3 та мактабда жаъми 180 нафар малим ишлайди. Эҳҳееее. Аканг қарағай миллионер бўлиб кетадику!!!
P.S. Қадрли қишлоқдошлар. Ким малака оширмоқчи бўлса менга учрашиши мумкин. Қўшниларга чегирмалар бор.
Шу ўринда малака оширишни ташкил этувчиларга эътирозим бор. Педагоглар малакасини бир йилда бир марта эмас, икки, уч марта ошириши керак.
Шунда мен каби холис ёрдамчиларни битта машинаси иккита бўлар эди.

https://t.me/qishloqlikmuallim
669 viewsedited  16:23
Ochish/sharhlash
2023-02-23 16:58:37
Хажвия
Эрталаб ўқитувчилар хонасига кирсам 11-синф рахбари Ой Хон етакчимиз Ша Ло Лага нималарнидир уқтиряпти.

- Сиз синфимга киринг, ўқувчиларимга яхшилаб понятка беринг- "Энди 11-синф умрда бир марта бўлади. Сизларнинг синф рахбарингиз унча-мунча ўқитувчимас. Обрў-эътибори ўзига яраша. Аввалги йили битирувчилар синф рахбарига 13 мингдан пул йигиб гул совга  қилгaн эди. Синф рахбари уятларга ўлган эди. Сизлар одобли, фаросатли болаларсиз. Шунинг учун 200 мингдан тўпласангиз арзимаган 7 миллион бўлади. Мен билан 2 киши борса чиройли тилла узук оламиз. Бир умр эсдалик бўлади. Ана, қўшни мактаблар 250 мингдан тўплабди. Сизларнинг улардан қаерингиз кам?"

Бу қулоқ ўлмагур "эшитма" десам хам сухбатни запис қиладида.
Бай баёв. Синф рахбарлик нима учун  фақат отлиқларга тегади десам, гап буёқда эканда. Келгуси йил албатта 11-синф кураторлигини оламан.
P.S. Хурматли хамқишлоқлар. Келгуси йили поддержка қилиб юборасизлар деган умиддаман.

https://t.me/qishloqlikmuallim
1.0K viewsedited  13:58
Ochish/sharhlash
2023-02-16 14:26:30 Башарангга тупириб юборар эдим-у....
Лайкбозлик ҳақидаги постларимни ўқигансиз албатта. Бу каби аҳмоқона кампания оқил, ўзини ҳурмат қилган инсонларнинг асабларини тамом қиляпти.
Юқоридан энг қуйигача шу касаллик - лайк бос, лайк бос, лайк бос...
Энг қулай хожатхоналар биринчилиги учун лайк сўрашмади холос.
Энг аламлиси қишлоқнинг зиёлилари - ўқитувчиларнинг шу кампанияда биринчи сафдалиги. Эй сен - пистафурушдан тортиб девонагача ялиниб лайк сўраётган кас! Сен зиёли эмассан! Сен чириган дарахтга тушган қуртсан!
Ёзганларимни ўқияпсан. Башарангга тупириб юборар эдим-у ҳамма қараб турибдида... Яхшиси сен бу майнавозчилигингни йиғиштир. Муаллимликни ҳам ўз эгаларига топшир. Уйма-уй садақа сўрасанг ҳам кунинг ўтади...
P.S. Агар шунча гапдан кейин ҳам "юзсизман, беномусман лайк сўрамасам касал бўлиб қоламан"- десанг яхшигина психиатр танишларим бор. 3 - 4 ой психбольницада даволашади.


https://t.me/qishloqlikmuallim
679 viewsedited  11:26
Ochish/sharhlash
2023-01-11 08:53:04 Мен сени ўйлайман ўзимдан кўпроқ...
Кечадан буён сени ўйлайман. Қўл остингдаги аҳмоқ муттахамлар ( и узр мутахассислар) нинг нодонлиги, харакатсизлиги ва лоқайдлиги бугунги машмашаларга сабаб бўлди. Агар улар фидоий бўлишганда, халқ, юрт, миллат қадрини ўз қорни ғамидан ва креслосидан устун қўйганда эди ...
Сенга қанчалар қийинлигини биламан. Мағрур бўлсангда тунда хеч кимга кўрсатмай йиғлаб олганингни сездим.
Сенга маслаҳат беришга ожизман. Чунки атрофингдаги "ақлли"лар ҳамма нарсани билишади - фақат таълимдан бошқа.
Лекин дўстона тавсиям - уларга камроқ ишон!
Хали ҳаммаси яхши бўлади.
Фақат қачон эканини билмайман....
https://t.me/qishloqlikmuallim
719 viewsedited  05:53
Ochish/sharhlash
2023-01-11 07:21:26 У жуда пухта иш қилади. У ҳеч қандай баҳонани билмайди. Бу металл яроқсиз демайди.  У ясаган мих, механизм жамиятнинг  қаерида бўлса, шу жой ишончли ишлайди. Ҳамманинг кўнгли тўқ. Чунки уни моҳир уста ясаган. Ақли расо инсонлар ўз металларини -фарзандларини шундай усталарга беришга ҳаракат қилишади. Бу инсонлар шон шарафга, обрў ва эътиборга интилишмайди. Халқ уларни яхши билади, яхши кўради. Ҳурмат ва эҳтиром билан “Домлажон” деб тилга олишади.
Энг эътиборлиси ва ҳайратланарлиси турли “каламушлар” ўқитувчини камситишга, ҳаққини ейишга ҳаракат қилишса, ҳақиқий мард “Ўғрибошилар” чин устозларни ҳурмат қиладилар. Фарзандларини шундай устозлардан илм олишини хоҳлашади.
Мен ҳам шундай Устоз бўлишни бир умр орзу қиламан!
https://t.me/qishloqlikmuallim
829 views04:21
Ochish/sharhlash
2023-01-11 07:21:25 Ярим яланғоч “Устоз” – ёки замонавий ўқитувчилар.

Устоз том маънода “Ҳамма нарсани” биладиган инсон.
У аввало чуқур илм эгаси.
У устозлик ҳаққи ва бурчлари, шон шарафи ҳамда одамийлик сифатларини пухта эгаллаган инсон. Ўз касбининг чинакам фидойиси.
Шогирдларига чинакам “Ота” бўлишга арзийдиган сирдош! 
(Нос ёки сигарет  чекиб дарсга кирадаган, ароқ ичволиб маҳаллада ботирлик қиладиган, шими дазмол кўрмаган, ёқаси кирланган, оқ кофтасини қора ипда ямаб олган, сочларига минг йилдан бери шампун тегмаган ёки  ярим яланғоч кийинган, енгил табиат аёллар билан юрадиган, оиласида ярим тийинлик обрўси йўқ, кейинги вақтларда фақат телефондан бош кўтармайдиган, дарс ўтишни ўрнига шаҳсий ҳаёти ёки футбол ҳақида сайрайдиган, ўқувчиларга тест ёдлатиб улардан ҳиссиз робот тайёрлайдиган, ўқитувчиликни тирикчилик манбаи қилиб олган эркак ва аёл жинсидаги бефаросатлар, савиясизлар, текинҳўрлар, қотиллар ҳақида гапирмайман...)
Устоз аввало ўзи ишлаётган худуднинг географик тузилиши, иқлими, инсонларнинг миллати, урф одатлари, қадриятлари, дини, асосий шуғулланиш соҳаси ва энг аввало тарихини беш қўлдай билмоғи лозим! Масалан, устоз аҳолиси чорвачилик билан шуғулланадиган худудда ишласа чорвачиликнинг, боғдорчилик билан шуғулланадиган худудда ишласа боғдорчиликнинг сир асрорларини чуқур ва пухта  билиши зарур.
Ўқувчиларга уларнинг "ўз тилида” муомала қилиши керак! Яна энг муҳим масалалардан бири аҳолининг миллий ва диний қадриятларини чуқур билиши керак. Миллатнинг тарихига,  эътиқодига чуқур ҳурмат билан қараш керак! У қайси миллат ва дин бўлишидан қатъий назар!
Динни ўзи яхши тушунмасдан дин ҳақида гапириши, ваъз ўқиши, дин ҳукмларига ўз ақлича маъно бериши, бўлар бўлмас ҳабарларни тасдиқлаши ва тарқатиши, ўқувчилар онгига сингдириши  жуда ачинарли холат...   Аввало устоз ўз эътиқодида собит турмоғи ва ўзга дин вакиллари ва аҳкомларини ҳурмат қилмоғи лозим. Маҳаллий аҳолининг қадриятларига беписанд бўлиш эса аҳмоқликдан далолат.
Шу ўринда аксарият ўқитувчиларга айтар сўзларим: Сиз 21-асрда яшаяпсиз! Интернетни, техника янгиликларини билмаслигингиз айб эмас балки УЯТ!!! Ҳа, уят! Телеграмм, фейсбук ёки электрон почтани билмасам ҳам, битта бўр билан дарс ўтишни қотириб қўяман дейишингиз – ўзингизни алдашдан бошқа нарса эмас. Аксарият ўқитувчиларнинг энг катта камчиликларидан бири интернетни, хусусан ижтимоий тармоқларни билмасликлари. Хозирги ўқувчи ҳар дақиқада интернетда янги ахборотлар, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан танишмоқда. Уни эски маълумотлар билан алдаб бўлмаслиги равшан. Интернетда эса инсон тарбияси, маънавиятига қақшатгич зарба берувчи маълумотлар етарлича. Нафақат ёш болалар, ўқувчилар балки катта ёшли инсонлар ва ҳаттоки зиёли инсонларнида йўлдан адаштирувчи маълумотлар, янгиликлар керагидан ортиқча. Ўқувчи ҳар куни мактабга янги маълумот билан келади ва бу маълумотнинг рост ёки ёлғонлигини кимдандир сўрамоқчи бўлади. Ўша “кимдир” устози  бўлиши керак!!! Устози эса саволнинг, янгиликнинг моҳиятини билмасачи?  Ижтимоий тармоқлардаги мунозара-ю муҳокама тугул, ижтимоий тармоқ ҳақида етарли тушунчаси бўлмасачи? Саволга жавоб бераман деб қовун тушириши, болаларнинг олдида бор обрўси ҳам йўқолиши табиий. Энг ёмони саволнинг, масаланинг асл моҳиятини билмай туриб жавоб бериши, ҳукм чиқариши ўта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин!
Шундай экан комилликка интилган устозларга айтадиганим:  Азизлар. Сиз замонавий техникани ўрганинг. Интернетга ҳар куни киринг. Ундаги янгиликлар, долзарб масалалар билан танишинг. Сиз зиёлисиз. Ватаннинг, халқнинг тақдири Сизларга боғлиқ!!! Ўз мулоҳазаларингиз билан  ўртоқлашинг. Таклифлар беринг. Сизнинг фикрингиз жуда ҳам муҳим!   Асло бефарқ бўлманг!!! Ҳақиқий устоз ҳар қандай тузум ва тизимда баҳона қилмайди! У чин маънода профессионал. Унинг учун моддий манфаатдорлик муҳим эмас. У темирчига ўҳшайди. Шогирдлар эса у ясаган буюмларга ўҳшайди. Темирчи жамият учун занглаган темирдан қалб қўрини бахшида қилиб турли мурватлар ясайди. Мих, механизм, мотор ва ҳоказо...
786 viewsedited  04:21
Ochish/sharhlash
2023-01-10 11:13:18
Директоримиз эрталабдан ромашкада фол очяпти:
Эртадан мактабларда дарслар бошланади, бошланмайди, бошланади, бошланмайди...
Секин ёнига бориб - "Ўрто дриктр. Ахир ўзингиз 18-январгача каникул деган эдингизку"-десам, менга қараб "кайпчиликда нима деганим эсимда йўқ. Мана ромашкадан биламиз"-дейди.
Қарор чиқариш осон эканда-а....
Тушликкача битта қарор, тушликдан кейин бошқа қарор.
P. S. Ҳурматли қишлоқдошлар.
Муаллимларга раҳмингиз келсин.
Аномал совуқларда болангизни совқотишини истамайсиз албатта. Аввал айтганимдек баҳорда келишса етказиб оламиз.

https://t.me/qishloqlikmuallim
6.0K viewsedited  08:13
Ochish/sharhlash
2022-12-28 19:48:30 Тасодиф.
Кеча 3 та вилоятдан ўқитувчилар ёзишяпти.
"Хурматли Қишлоқлик ўқитувчи. Постларингизни ўқиб борамиз. Жуда хаётий. Худди бизнинг мактабда ишлайдигандексиз. Хамкасблар бир-биримизга шубха билан қараяпмиз. Постларингизга фикр билдириб, Сизга "қўшни" деб мурожаат қиламиз.
Бугун директоримиз чақиртириб, "Qishloqlik o'qituvchi" Сизларнинг қўшнингиз экан, кимлигини айтасиз, мана исботи, фейсбукдаги ёзишмаларингизнинг скриншоти"- деди.
Э, вохххх. Қани энди бу ошқовоқ тушунса. Ахир бутун дунё Қишлоқлик ўқитувчини "Қўшни"сику.

Шунинг учун Сиз фейсбукда бизни танимаслигингизни, умуман қўшни эмаслигимизни айтинг. Директоримиз кузатиб ўтирибди. Скриншот қилади. Кейин районога кўрсатади...
Ажабо!!!!
Майли. Сиз айтгандек бўлсин азиз муаллимлар.

Ёзаман.

Тушунтириш хати.
Хурматли директорлар.
Мен Қишлоқлик ўқитувчи биронта хам ўқитувчингизнинг қўшниси эмасман. Мен баланд тоғдаги ғорда яшайман. Мен ёзган хажвиялардаги воқеалар хаммаси тўқима.
Сизлар пахтадек оппоқсизлар. Пора хам олмайсизлар, бюджет пулини вобщем туя қилмайсизлар. Ремонтни шахсий маошинглардан қиласизлар. Таниш билишчилик сизларга ёт. Аттестациядан атайлаб ўта олмагансизлар. Директор жамғармаси документлари топ тоза.
Шунинг учун бечора ўқитувчиларни кечиринглар. Иккинчи Қўшни деса ўзим қулоғини бураб қўяман.

P.S. Ёзганларим барчаси тасодиф. Мен хажвияларни шунчаки ўзим учун ёзаман.

https://t.me/qishloqlikmuallim
610 views16:48
Ochish/sharhlash
2022-12-28 18:49:28 Методист 007

Бугун уятли иш бўлди. 3 нафар  ўқитувчиларимиз онлайн олимпиадада хар доимгидек ўқувчининг ўрнига тестларга жавоб беришди ва 100 фоизлик натижага эришишди. Сертификатни облонога жўнатишди. Хамма хурсанд.
Облононинг янги методисти директоримизга телефон қилиб, зудлик билан 100 фоиз натижа  кўрсатган иқтидорли ўқувчини бошқармага олиб келишни буюрди.
Ана сизга олимпиада, мана сизга биринчи ўрин. Директор хайрон. Олиб борай деса тестни ўқитувчи ишлаган, олиб бормай деса бошлиқлар кутиб турган.
P.S. Кейин билсак олимпиада тести аксарият ўқитувчилар хам еча олмайдиган мураккаб экан.

Аёлим ҳам хозир уйга маҳалладаги хотинларни тўплаб олган. Печканинг атрофида барча телефонига парол келишини  кутиб ўтирибди. Хотиним - Эралиев Сардор деса хотинларнинг бири мен дейди, Юсупов Фарход деса иккинчиси мен дейди. Кейин билсам ҳар бири биттадан ўқувчининг исми ва фамилиясига парол олар экан.
Эртага бизни хотин мактабга 38 та биринчи даражали диплом билан кириб боришини тасаввур қиляпман.
https://t.me/qishloqlikmuallim
959 views15:49
Ochish/sharhlash
2022-12-27 16:08:18
Малибуни қаердан олдинг, дачани қайси пулингга қурдинг деяётган ғаламислар! Хотиним бошланғич таълим муаллимаси.
Энди 8-март байрами эса алоҳида мавзу!
172 viewsedited  13:08
Ochish/sharhlash