2021-06-16 09:56:03
Болангизни бериб туринг
Фарёднома
Кечқурун директоримиз телефон қилди.
- Қаерларда юрибсиз. Икки кундан бери мактабга келмайсиз?
- Мен отпускага чиқувдим...
- Иййеее. Таълимда танаффус бўладими? Амаким рост айтган экан. Савиясиз экансиз. Тезда махалладан 20 та бола топиб эрталаб соат 7.00 да мактабга боринг.
- Болалар каникулда, бири боққа, бири тоққа кетган...
- Бу буйруқ. Буйруқ мухокама қилинмайди. Комиссия келяпти. Камида 300 та бола топиш керак. Тўгаракларни кўрар экан.
Эрталаб азонлаб қишлоқ ораладим. Қўшниларимни бирини ака бирини опа деб зўрга 7 та бола топдим. Энг ёмони Шер Мат бобоникида бўлди. "Сен қондай бачасан? Мактаб дийсан. Даладаги ишни энанг қилама? Хайвонлар оч. Сен одаммисан?"-деб хассаси билан гарданимга солганида кўзимдан ёш аралаш юлдузлар чиқиб кетди.
Аламдан кейинги махаллага ўтсам болаларни мендан аввал қўшни мактаб малимлари алдаб сулдаб олиб кетишибди.
7 та болани етаклаб мактабга борсам Ха Сан ака дод дейиш арафасида. Қўлида 2 ёшли болача чириллаб йиғлайди, яна 5 ёшли болача шимидан тортқилаб ойимга кетаман деб ғингшийди.
- Махаллада бола қолмабди. Шунга набираларни олиб келгандим. Бола сонига кирар. Комиссия келиб кетгунича чидаб турсам марра меники. Илтимос, иккита боладанбериб туринг...
P.S. Аё дўстлар, қаён боргум билолмасман
Мактаб гурухларига таркатинг
https://t.me/qishloqlikmuallim
10.8K viewsedited 06:56