Get Mystery Box with random crypto!

Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Telegram kanalining logotibi qishloqlikmuallim — Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи Q
Telegram kanalining logotibi qishloqlikmuallim — Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи
Kanal manzili: @qishloqlikmuallim
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 994

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2021-06-10 19:33:40 Отиб ташла....
Ишонмаслигингизни биламан, лекин хақиқат.
Мактабимизга каттаконлардан бири келди. Ремонт тугатилган, хамма жой ёг тушса ялагудек тозаланган. Каттакон хамма жойни айланиб кўрди ва кутилмаганда кўмирхонани сўради. Директоримиз завхозни чақиртириб кўмирхона эшигини очтирди. Каттакон бир кўмирхонага, бир завхозга, бир директорга қараб "Нега кўмирхона қора?" - деб савол берди.
P.S. Шундан кейин директоримизни хеч ким кўрмади. Айтишларича шахардаги психиатрия шифохонасида эмиш. Завхоз дудуқланиб гапирадиган бўлиб қолди. Мен эса битта сўзни 10 марта қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган қайтарадиган бўлиб қолдим.

https://t.me/qishloqlikmuallim
6.3K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-06-10 10:01:56 Мардикормасман....

Маошим катта. Отпуска пулим эса отнинг калласидек. Хохласам Гавай оролларига, хохласам Европага бориб дам олишимга етади. Ортиб қолганига бирорта машина олсам хам бўлаверади.
Лекин отпускада ишлашни яхши кўраман. Ха Сан ака билан мардикор бозорига чиқаман. Кеча қизиқ воқеа бўлди. Мардикор бозорида турсак ёнимизга янги Малибу келиб тўхтади. Хаммамиз гуррос машинани ўраб олдик. Хайдовчи мени, Ха Сан акани ва яна иккита ёш ўсмирни танлаб олиб кетди. Малибуда бойни боласидек мардикорчиликка эмас, бирор тантанага кетаётгандек хурсанд кетяпмиз.
Бир махал саройдек кенг ховлига бордик. Машинадан тушдик. Эх хе... Сарой хам уялади бу уйни олдида. Уй эгаси чиқиб келди. Биз билан қуюқ сўрашди. Танимаганимизни билиб, ўпкаланди. Мени танимадингларми? Мен Ф Аросатбойни ўгли Матқовулман. Мени мактабда ўқитгансизлар. Ха Сан муаллим "Сен одам бўлмайсан" - деган эдингиз. Мана, одам бўлдим. Майли, ўтган ишга салавот. Ишга киришинглар. Бетон қуясизлар, ўқитувчилар бетон қуйишга уста деб эшитганман...
Кисқаси кечгача тиним билмадик. Матқовул дам хам бермай ишлатди. Камига 7-синфда ўқийдиган жияни ақл ўргатади. Цементни исроф қилманглар, бетонни яхши аралаштиринглар, нима учун айтганни қилмайсизлар....
Кечқурун Ха Сан акага, менга, иккала ўсмирга тенг пул берганда жоним чиқиб кетди. Ёшим, шунча йиллик стажим, тоифам хисобга олинмади.
Ана шунақа гаплар...

P.S. Мардикор эмасман. Мен учун бу ишлар хавас...
Канални улашинг
https://t.me/qishloqlikmuallim
5.2K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-06-10 05:20:47 Мактабга келма...

Таълим бошқармаси инспекторларидан бирига мактабга боришни буюрди. Шундай қилиб, инспектор мактабга кетаётиб, йўлда машинаси бузилиб қолди. Инспектор машинадан тушиб капутини кўтариб саросимага тушди, у машинанинг ички қисмларига тушунмас эди. Машина меҳаниклари турадиган устахона анча узоқ эди…
Шундай қилиб, бир бола ўтиб кетаётганди. У бола келиб: – Ёрдам беришимни хоҳлайсизми деб сўради. Инспектор деди: – Сен машиналар ҳақида бирон бир нарсани тушунасанми? У бола деди: – Дадам машина устахонасида механик бўлиб ишлайди ва баъзида мен унга ёрдам бераман. У бола инспектордан калитлар ва асбоблар тўпламини сўради, двигателга қараб, бир нималар қилди. Инспектор вазиятни ҳайрат билан кузатарди…
Бир неча дақиқадан кейин, бола ундан двигателни ишга туширишни илтимос қилди ва машинани двигатели ёниб, юришни бошлади. Инспектор болага миннатдорчилик билдириб, ҳозир мактабда нега бўлмаганлигини сўради? Бола жавоб берди: – Чунки инспектор бугун мактабимизга ташриф буюради. Ва мен ўқитувчи айтганидек синфдаги энг аҳмоқ эканлигим сабабли, бугун қатнашмаслигимни ва уйда ўтиришимни буюрди…
Истеъдод шу тарзда ўлдирилади...
Интернетдан олинди.

https://t.me/qishloqlikmuallim
6.5K views02:20
Ochish/sharhlash
2021-06-08 12:36:08 Мен жинниманми?
Синфимда 35 нафар ўқувчи бор. Бу йил 10-синф. Шундан 20 нафари ўгил болалар.
Кеча хаммасини тўплаб битта задача қўйдим. "Сенлар ойига 15-20 млн пул топар экансанлар. 20 та 20 млн 400 млн бўлади. Уч ой каникулда 1 млрддан ошади. Хамманг сентябрда пулларни қуртдай қилиб санаб топширасан. Яна зевачка, семичка, пайнет қилиб ишлатиб юбормаларинг. Қизлар, сенлар #Менинг устозим мавзусида иншо ёзасанлар. Биттадан ноутбук ютасанлар.
Гап тамом, вассалом. Қани, хамма иш ишига марш"
Хайрон қолган ўқувчиларим лом мим демасдан уйларига кетишди.
Кечқурун уйга борсам энам хавотирда. "Болам, бемахалда юрма деганман. Мактабда нима деб алжирадинг? Бутун қишлоқ хавотирда. Малим анақароқ бўлиб қолибди. Жин чалибди, огзига келган бир нарсаларни гапиряпти дейишяпти. Бизни қўрқитма болам. Отанг хозир домла поччаникига кетди. Яхшилаб дам солдирамиз. Кўрмагандек бўлиб кетасан"
P.S. Эх энамаааа. Замондан ортда қолган хамқишлоқларимааа. Нега тушунмайсизлар?

https://t.me/qishloqlikmuallim
4.1K viewsedited  09:36
Ochish/sharhlash
2021-06-07 21:02:51 Осмон узоқ...
Болалик бу тезак қилиш, 40 градус иссиқда марожна-ю ўрик шарбати сотиш, 12 соатлаб гишт қуйиш-у беда ўриш эмаааааас!!!Болалик эркалик қилиш, яйраш, сой ва анхорларда чўмилиш, китоб мутолаа қилиш, велосипедда пойга уюштириш, беташвиш хаёт кечириш дегани.
Нега, нима учун биз катталар бешафқатмиииииииз????
Жавоб берадиган жонзот борми?
P.S. Осмон қўлимизда эмас, қўлимиз осмонда.

https://t.me/qishloqlikmuallim
3.7K views18:02
Ochish/sharhlash
2021-06-07 15:02:16 ПЕНСИЯ ЁШИГА ЕТГАН ЎҚИТУВЧИЛАР МАСАЛАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланди.
Шу муносабат билан умумтаълим мактабларида ЎҚИТУВЧИЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖЛАРНИ ҚОПЛАШ ҲАМДА МУТАХАССИС ЕТИШМАГАН ТАҚДИРДА нафақадаги ўқитувчилар ишга жалб қилиниши мумкин ва улар билан ҲАР ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН меҳнат шартномаси тузилади.
Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларини тамомлаган талабалар кўплиги ҳамда фаолиятини тўлиқ тўхтатган касб-ҳунар коллежларининг педагог ходимларини иш билан таъминлаш мақсадида 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ нафақадаги ўқитувчиларга ХАФТАЛИК 6 СОАТДАН ОШМАГАН холда дарс соатлари билан таъминлаш ҳамда улар билан ўқув йили (1-сентябрь-25-май) учун шартномалар расмийлаштириш зарур.

https://t.me/qishloqlikmuallim
каналига аъзо бўлинг
•┈•┈┈•✿••❁ ❁••✿•┈•┈•┈•
7.2K views12:02
Ochish/sharhlash
2021-06-06 10:29:50 Тоққа чиқмасанг дўлона қайда...
Хажвия
Шанба куни шахарлик амаким телефон қилиб, срочно нарсаларимни йигиштириб, кийиниб туришимни айтди. Тоққа борар эканмиз.
Бир махал дарвозамиз очилиб амаким кўринди. "Жиян. Машинанг тайёрми. Нозик мехмон бор. Тоққа олиб бориб келасан. Бахонада ишингни битириб келамиз"-деди.
Машинани миниб кўчага чиқсам, не кўз билан кўрайки районо мудири турибдику. Югуриб бориб қўш қўллаб мухтарам билан сўрашдим. Уйидагилар, бола чақа, эчки улоқ, қозон товоқ, хаттоки пишаги хам қолмади.
Мухтарам мудиримизни кайфияти яхши экан, тоққа боргунча латифа айтиб кетди. Латифалар жуда кулишга арзимаса хам қотиб-қотиб кулдик.
Тоққа бориб бир хафта турдик.
Бай-бай. Давринг келди сур бегим дегани бор гап экан.
70 та мактаб директори навбати билан 120 км масофани босиб ўтиб мухтарамни йўқлашди.
Қази, қарта, тандир, яхна, чхамбили, яна мен номини билмаган таомлар. Ичимликларни айтмай қўя қолай.
Хар куни маишат қилавериб бир хафтада 15 кг семирдим. Хозир кўрсангиз танимайсиз.
Амаким мухтарамни кайфияти яхши махал секин мени мақтайди. Яхши йигит, шинаванда, тадбиркор, шижоатли, битта катта мактабни бемалол бошқара олади. Асосийси ишончли. Шу йигитни ишга олсангиз ишончингизни оқлайди...
Мухтарам амакимга "Кўнглингиз хотиржам бўлсин. Бир ойдан кейин буйруқ чиқади. Менга шундай садоқатли йигитлар керак"-деган эди, хурсандчиликдан сакрадим.
Аммо, кеча кечқурун мудирни кайфи ошиб баъзи сирларни очиб қўйганини сизларга айтмайман.
Айтишича маоши жуда оз экан. Бунинг устига тепага хар ой белгилвнган "хисобот" бериш керак экан.
Иш вақти тартибсиз экан. Қўл остидаги методистлар ишёқмас, билимсиз кадрлар экан. Агар билимли бўлганида арзимаган маошга қараб ўтирмасдан мактабга бориб катта катта маош олган бўлар эди. Мактабга бориб у бу ундириб келишар эмиш. Хаммаси кимнидир эркатойи экан. Директорлар эса умуман салохиятга эга эмас экан. 90 фоизи тоифасиз экан. 75 фоизи аттестациядан ўта олмабди. Энг ёмони бирортасини ишдан бўшатишга кучи етмас экан. Чунки хаммасини орқасида пантера деган танклари бор экан. Иложсизликдан мудирлик қилаётган экан...
Эхххеее... Мудирни шер десам, оддий пишакчалик қадри йўқ эканку.
P.S. Бу гаплардан кейин директор бўлишга иккиланиб қолдим. Директор бўлсам каптивани сотиб харажатга ишлатиб юбормайманми?
Сиз нима дейсиз?
https://t.me/qishloqlikmuallim
5.7K views07:29
Ochish/sharhlash
2021-06-05 20:14:44 Zavuchlarga shpargalka

https://t.me/qishloqlikmuallim
3.1K viewsedited  17:14
Ochish/sharhlash
2021-06-05 20:12:07 Устама
Мактаб деворларини байроқ рангига бўяш Ха Сан ака икковимизни чекимизга тушди. Ишни бошладик. Бир пайт Хасан ака "Ука. Менга 2 соатга рухсат берсанг. Районога бориб мақтов ёрлигимни олиб келай, устамага хужжат тахлашим керак деди.
Қандай хужжат керак десам бир бошдан санай бошлади:
1. 8 та синфнинг 4 та чорак бахоларини жадвалга териш.
2. Журналлардан ксерокопия қилиш.
3. Оммалаштириш хужатлари
а) Йигилиш қарори
б) Дарс ишланмаси
в) Дарс баёни (экспертлар бахоси билан)
4. Олимпиадада қатнашган ўқувчининг районо тасдиқлаган ўрни ва бали.
5. Шу ўқувчининг мақтов ёрлиги.
6. Синфдан ташқари ишлари:
- Тадбирлар режаси, сценарий, ахборот, суратлар.
- Очиқ маънавият дарслари, давра сухбатлари, экскурсиялар, интеллектуал мусобақалар, фан, ижод тўгараклари, иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчилар билан ишлаш хужжатлари.
7. Синф рахбарлик хужжатлари.
Қарорлар ва уларнинг бажарилиши.
8. Паспорт
9. Мехнат дафтарчаси
10. Объективка
11. Характеристика
12. Малака ошириш сертификати.
14. Тоифа сертификати
15. Кузатув кенгаши аъзолари фикрномаси.
16. Синфлардаги ўқувчиларнинг фикрномаси.
17. Метод бирлашма ишлари ахбороти.
18. Ариза.
Арзимаган бир қоп хужжатларни тахлаган Ха Сан акани олдида директоримизнинг томорқасига карам эккан мен индамасдан, безбетларча юқори устама олишимни эслаб юзим қизарди.
Соддагина Ха Сан ака.
Нима қилай? Шундай қингир ишларга ўрганиб қолганман.
P.S. Мабодо Сиз хам устама олмоқчи бўлсангиз мен директоримиз билан гаплашиб бераман хамқишлоқ.

Поделится қилиш учун
https://t.me/qishloqlikmuallim
7.5K viewsedited  17:12
Ochish/sharhlash