Get Mystery Box with random crypto!

Кайфуша

Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша К
Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша
Kanal manzili: @qimorboz_kayfusha
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.03K

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2022-11-16 15:16:33 Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Қайд этилишича, Деҳқонобод тумани “Бешқўтон” МФЙ да ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган А.Т бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида А. Т. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@qimorboz_kayfusha
235 views12:16
Ochish/sharhlash
2022-11-15 09:16:35
Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан 100 млн сўм олганликда гумонланиб қўлга олинди.

@qimorboz_kayfusha
261 views06:16
Ochish/sharhlash
2022-11-14 12:40:10
Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатларини ер ости орқали боғловчи ноқонуний туннель қуриб жиноий фаолият олиб борганларга суд ҳукми ўқилди.

@qimorboz_kayfusha
279 views09:40
Ochish/sharhlash
2022-11-09 16:10:58
Апперкот «зарба»сини қабул қилиб оляпмиз

Бокс тили билан айтганда, апперкот зарбасини қабул қилиб оляпмиз. Қандай қилиб дейсизми? Мана, масалан биз «маданият кунлари»ни ўтказиб юрган шу кеча-кундузда тумшуғимиз остига келиб, маънавиятимизга, келажагимизга зарба бериб кетишяпти. Аммо сезмаймиз, тегишли органлар, ИИБ уйқуда.

Карманада 3 кундирки ҳовлилар, савдо дўконлари, умуман, деворларга наркотик рекламасини ёзиб кетишяпти. Айниқса, туман марказидаги Фарҳод ва яна бир нечта маҳаллаларда бу ҳолат кузатилган.

Битта маҳаллада 6-7 киши ишлайди бугунги кунда: раис, маслаҳатчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори ва ҳоказо. Аммо бирортаси бу ёзув нима экан, деб қизиқиб кўрмаган шекилли. Балки кўрсалар ҳам «Кимдир севги изҳори ёзиб кетибди», деган ўйга боргандир.

Хуллас, апперкот зарбаси бу, фақат дарҳол эмас, йиллар ўтиб накоут қилади. Кармана тумани ИИБни уйғотиб юбориш керак. Буни қилганларни топиб, чора кўрмаса бўлмайди.

Руслан Сабуров

@qimorboz_kayfusha
207 views13:10
Ochish/sharhlash
2022-11-09 09:10:05 Яшнободда наркоман-кайфуша 400 минг сўм қарз учун таниши ва унинг онасини ўлдирибди, уйини эса ёқиб юборибди.

@qimorboz_kayfusha
213 views06:10
Ochish/sharhlash
2022-11-08 15:39:03 Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи ва Насос станциялари ва энэргетика бошқармаси Чироқчи участкаси бошлиғи фуқародан 2 500 АҚШ доллар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

@qimorboz_kayfusha
174 views12:39
Ochish/sharhlash
2022-11-07 13:55:07 Деҳқонободда боғча мудираси 300 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушди.

@qimorboz_kayfusha
171 views10:55
Ochish/sharhlash
2022-11-07 11:42:42
Қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган ёш маҳкум тенгдошларига ота-онани қадрига етиш, тўғри йўлдан юриш кераклиги бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашибди.

@qimorboz_kayfusha
191 views08:42
Ochish/sharhlash
2022-11-07 11:37:27
Террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган Х.М. хорижда мавсумий ишлаган даврида Интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан доимий алоқада бўлган. Уларнинг таъсирида 2019 йилда Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.М. хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@qimorboz_kayfusha
185 views08:37
Ochish/sharhlash
2022-11-05 10:47:21
ДХХ жойларда наркотик моддалар савдосига чек қўйди

ДХХ томонидан Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1976 йил Бухоро вилоятида ва 1958 йил Жиззах вилоятида туғилган икки нафар фуқаро 874 гр «опий» моддасини 18 минг долларга сотмоқчи бўлганларида қўлга олинди.

ДХХ томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида 1956 йил Самарқанд вилоятида ва 1976 йил Сирдарё вилоятида туғилган икки нафар шахс Оҳангарон ва Яшнобод туманида қарийб 2 кг «гашиш» моддаси билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@qimorboz_kayfusha
223 views07:47
Ochish/sharhlash