Get Mystery Box with random crypto!

Кайфуша

Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша К
Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша
Kanal manzili: @qimorboz_kayfusha
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.03K

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-27 09:39:44
Фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Қидирувдаги шахс жабрланувчи Жанубий Кореяга ишлаш учун чет элга чиқиш ниятида эканини била туриб, ҳужжатларни расмийлаштириш ва мамлакатга киришга рухсат олиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилган ва бу ишлар сарф-харажат талаб қилишини билдирган.

Жиноятчи пулларни ўзлаштирган ҳамда ваъдаларини бажармаган ҳолда чет давлатга қочишга муваффақ бўлган, бироқ Ўзбекистон ва Польша давлатлари ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида қидирувдаги шахс аниқланиб қўлга олинди.

"Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги сўрови қаноатлантирилгандан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида шу кунларда жиноятчи Ўзбекистонга олиб келинди, уни олдинда адолатли суд кутмоқда", — дейилади хабарда.

@qimorboz_kayfusha
159 views06:39
Ochish/sharhlash
2023-04-19 13:50:16
Навоийда 100 минг сўмлик купюраларни сохталаштирган 17 ёшли бола ушланди

У сохта пулларга ширинлик ва тетиклаштирувчи ичимликлар харид қилган.

@qimorboz_kayfusha
172 viewsedited  10:50
Ochish/sharhlash
2023-04-18 16:04:56
Ғарбда қандай наркотик моддалар истеъмол қилинади?

Маълумки, Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари наркотик моддалар бозорида замонавий синтетика устунлик қилади. “Мефедрон” ва “Aльфа-ПВП” барча савдо айланмасининг ярмига тўғри келади. Бу эса айни дорига муккасидан кетган гиёҳвандлар сони кўплигини кўрсатади. Шу билан бирга, марихуанна (анаша) чекувчилар кам. МДҲда марихуанна бу синтетик наркотиклар истемоли учун трамплин хисобланади.

Биздаги муаммолар аниқ: туз ва мефедрон вабоси. Аммо штатларда-чи?

AҚШда эса буларнинг ўрнини “экстази”, “амфетамин” ёки “ЛСД” босади. Aввало, бу турдаги моддалар нима бирлаштиради? Бу — фармацевтика препаратлари, бу опиат аналгетиклари. Бизда эса “дизайнер наркотик” моддалари машҳур.

Энг ачинарлиси шундаки, “ЛСД”, “экстази” ва “амфетамин” наркотик моддалари олимлар тарафдан ўрганилган бўлса, биздаги дизайнер наркотиклар (мефедрон ва тузлар) ўрганилмаган. МДҲда кенг тарқатилган бу моддалар инсонга катта зарар етказади. АҚШ аптекаларида айни наркотик моддалар ўрнини босувчи дорилар топилади, бироқ МДҲ ҳудудиган “дизайнер наркотик” аналоглари йўқ.

Хулоса шуки, МДҲнинг гиёҳвандлари ўрганилмаган наркотик моддани қабул қилишга тайёр, иккинчидан ким тарафдан, қаёрда ва қанақа шароитда тайёрланганига ҳам қизиқмайди. Натижада ўзининг саломатлигини жиддий хавфга қўймоқда.

@qimorboz_kayfusha
64 views13:04
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:01:39
Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан кўп қаватли уйлар деворларига интернет-дори дўконлар рекламаси бўйича флаерларни ёпиштириб юрган 29 ёшли шахсни қўлга олишди.

Эркак бу ишни интернет орқали топганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, унга таниши 26 ёшли З.К. пул эвазига флаерларни кўпайтириш ёрдам берган.

Ҳолат юзасидан маъмурий иш очилган.

@qimorboz_kayfusha
187 views12:01
Ochish/sharhlash
2023-04-17 13:53:52
Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қиймати тахминан 400 миллион евро бўлган икки тонна кокаин ушланди.

@qimorboz_kayfusha
200 views10:53
Ochish/sharhlash
2023-04-17 10:43:13 ДХХ Мудофаа ишлари бўлим бошлиғи ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорини пора олаётганда қўлга олди

ДХХ ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ноқонуний равишда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига ундан 600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Иккинчи ҳолатда эса Сирдарё вилоятидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан бирининг директори ёшларни касбга ўргатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан унинг ўқув марказида таҳсил олаётганларнинг дарсларга қатнашиш ҳолатини мониторинг қилмаслик ва МЧЖ фаолияти бўйича текширув ўтказмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 млн сўм олган. Тезкор тадбир давомида у қолган 1,4 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

@qimorboz_kayfusha
159 views07:43
Ochish/sharhlash
2023-04-14 15:26:21
Фарғонада бир аёлни 200 долларга сотмоқчи бўлган аёллар қўлга олинди

Фарғона вилоят ИИБ ҳамда Риштон туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона шаҳар Ойбек кўчасида ижарада яшаб келаётган Г.Ж (аёл) ўзининг жиноий шериклари М.А ҳамда М.Ш.(аёл)лар билан бирга Н.К.(аёл)нинг паспорт ва бошқа буюмларини олиб қўйиб, уни икки эркакка икки кун муддатга олиб кетиб, кўнгилхушлик қилишлари учун 200 долларга сотиб, пулларни олган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@qimorboz_kayfusha
56 views12:26
Ochish/sharhlash
2023-04-14 07:02:27
Пойтахтнинг Янгиҳаёт ва Миробод туманларида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан наркограффити чизиш билан шуғулланган ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Суриштирув ишлари давомида Д.Т. интернетдан келиб тушган таклифларга кўра, пул эвазига наркограффити билан шуғулланганини тан олган.

Шунингдек, Янгиҳаёт туманида яна бир наркограффити чизиш билан шуғулланиб келган шахс туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланди. Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, 25 ёшли Т.А. пул эвазига деворларга наркограффити чизган. Йигитдан холислар иштирокида трафарет ва бўёқ идиши олиб қўйилди.
Гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи наркограффитиларни чизиш билан боғлиқ яна бир ҳолат Миробод туманида аниқланди. 22 ёшли В.Н. наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар рекламаси билан шуғулланаётганлиги аниқланди.

Унинг ёнидан 325 дона наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар рекламасининг флаерлари ва бир дона бўёқ пуркагич аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.
Аниқланган фактлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@qimorboz_kayfusha
199 views04:02
Ochish/sharhlash
2023-04-13 12:53:20
Қуйи Тагилда мушукни болалар кийимига солиб, ичига гиёҳванд моддаларни яширган аёл ҳибсга олинди.

Мушукнинг юз ифодасига қараганда, ғоянинг ташаббускори шу))

@qimorboz_kayfusha
221 views09:53
Ochish/sharhlash
2023-04-13 10:45:49
ДХХ икки нафар фуқарони $50 минг эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахсларни ушлабди.

@qimorboz_kayfusha
182 views07:45
Ochish/sharhlash