Get Mystery Box with random crypto!

Кайфуша

Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша К
Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша
Kanal manzili: @qimorboz_kayfusha
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.03K

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-05-15 08:32:58
«OLX.uz»даги фирибгарлардан бири қўлга тушди

«OLX.uz» эълонлар программасида Тошкент шаҳридан ижарага уй бериш ҳақида бир нечта эълонлар жойлаштириб, фуқаролардан олдиндан тўлов учун 1 миллион сўм пул олиб, сўнг йўқолиб қолган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида яшовчи 28 ёшли Б.Р ва Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 27 ёшли С.К лар ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, «ОЛХ» эълонлар платформасида Тошкент шаҳридан ижарага хона берилиши борасида жойлаштирилган хабар асосида сохта ижарага берувчига олдиндан тўлов қилиш мақсадида, банк картасига 1 020 000 сўм пулларни ўтказиб, алданиб қолганликларини маълум қилишган.

Ўтказилган қидирув тадбирларида натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Учтепа туманида истиқомат қилувчи 22 ёшли С.С содир этгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, С.С «ОЛХ» платформасида пойтахтда ижарага хона берилиши тўғрисида бир қатор ёлғон эълонлар жойлаштириб, ижарага хона олиш истагини билдирган Б.Р дан 700 минг сўм ва С.К дан 320 минг сўм пулни уларни ишончига кириб, «аванс» тариқасида банк картасига ўтказиб олган. Шундан сўнг жиноятчи улар билан алоқани узиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

@qimorboz_kayfusha
128 views05:32
Ochish/sharhlash
2023-05-05 08:53:45
Афғонистондан кириб келган анор шарбатлари ичидан гиёҳвандлик моддаси топилди

“Юк” жами 103 килони ташкил қилган ва у Тошкентга етказилиши керак бўлган.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Термиз туманидаги “Айритом” чегара божхона пости орқали кириб келган Тошкент шаҳрига етиб бориши керак бўлган анор шарбатлари орасидан гиёҳвандлик моддасини аниқладилар.

9 минг дона пластик идишларга қадоқланган 18 тонна анор шарбати ортилган юк машинаси текширув пайтида ходимларда шубҳа уйғотган. Бунга эса, қадоқланган шарбатлар орасида айримларига “М” белгиси туширилгани ва қадоқлари бузилган ҳолатда экани сабаб бўлган.

Ушбу қадоқлардаги шарбатларни махсус текширувдан ўтказилганда эса, уларнинг таркибида “Метамфетамин” номли синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Айнан “М” ҳарфи туширилган шарбатлар сони 48 дона бўлиб, идиши билан ҳисоблаганда уларнинг умумий оғирлиги 103 килони ташкил қилган.
Божхона қўмитасининг эслатишича, метамфетамин моддаси Ўзбекистон ҳудудида муомаласи тақиқланган наркотик моддалар рўйхатига киритилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

@qimorboz_kayfusha
180 viewsedited  05:53
Ochish/sharhlash
2023-05-05 07:13:40
Айрим тунги клубларнинг ҳожатхонасидаги ёритиш ускуналар шу рангда бўлар экан.

Наркоманлар томирларини тополмаслиги учун шундай қилинган экан.

@qimorboz_kayfusha
280 views04:13
Ochish/sharhlash
2023-05-04 08:24:20
Давлат чегарасидан ўтувчи ноқонуний ер ости йўли қазиган фуқароларга суд ҳукми ўқилди

2022 йилнинг 23 июнь куни Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ўтувчи яширин ер ости йўли фош этилди.

@qimorboz_kayfusha
228 views05:24
Ochish/sharhlash
2023-04-29 13:45:13
Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, 1969 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. таниши озиқ-овқат маҳсулотлари солинган картон қути ичига яширган ҳолда, “Денов-Тошкент” йўналишида қатновчи машина орқали бериб юборган 300 гр. “опий” моддасини Чилонзор туманида қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Денов шаҳрида яшовчи фуқаро ҳам ушланиб, унинг уйидан 500 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара-божхона постида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида яшовчи, 1982 й.т. аёл 1 кг 210 гр. ва унинг 2004 й.т. қизи 744 гр. “гашиш” моддасини ўз эгнидаги кийимлари остига яшириб, божхона назоратидан ўтказишга уринганларида қўлга олинди.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қайд этилган ҳолатда 1993 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг ёнида 5 гр., яшаш хонадонида эса 649 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Яна бир ҳолатда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1986, 1987 ва 1990 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро кетаётган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Бектемир тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салони ва юкхонасида 698 дона “Тропикамид” ва 115 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 7 гр. “Мефедрон” синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, автомашина эгасининг яшаш хонадонидан 497 дона “Регапен” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@qimorboz_kayfusha
9 views10:45
Ochish/sharhlash
2023-04-28 09:38:32
Шунга ўхшаган кайфуша бўлманглар.

Мия кетади, бош ёрилади, расво бўласизлар...

@qimorboz_kayfusha
187 views06:38
Ochish/sharhlash
2023-04-28 09:03:37
Ижевскда гиёҳванд моддаларни тарқатиб юрган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Ҳуқуқбузар боласи билан сайр қилиш асносида гиёҳванд воситаларни зарур жойларга қўйиб юрган.

Унинг ижарага олган квартирасида полиция анча миқдорда гиёҳванд моддалар, шунингдек, умумий оғирлиги камида 860 грамм бўлган бир нечта полимер ўрамларини топди. Электрон тарозилар, қадоқлаш материаллари ҳам топилган.

Аниқланишича, аёл интернет-дўконнинг улгуржи савдоси билан шуғулланган ва у Ижевскда тарқатиш учун Москвадан дори олиб келган.

@qimorboz_kayfusha
174 views06:03
Ochish/sharhlash
2023-04-28 07:41:13 Сирдарёда ҳожатхонадан телефонни олмоқчи бўлган бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги «Файзлиобод» маҳалласида 27 апрел куни ҳовлидаги ҳожатхонадан телефонни олмоқчи бўлган ота ва икки нафар ўғил номаълум этиологияли заҳарланиш сабаб ҳалок бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@qimorboz_kayfusha
176 views04:41
Ochish/sharhlash
2023-04-28 07:02:17
Мактаб ўқувчиси «PUBG Mobile» аккаунтини 7.000 АҚШ долларига сотиб олмоқчи эди. Жабрланган унинг отаси бўлди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, мактаб ўқувчиси 2008 й.т., А.И., Телеграм мессенжерида «Venom Reseller» номли профил фойдаланувчиси билан ёзишиб, «PUBG Mobile» ўйини аккаунтини 7.000 АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлади.

Келишув амалга ошгач, бола отасининг номидаги банк картаси орқали пулларни фирибгарнинг банк картасига бўлиб бўлиб ўтказиб берган.

Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, «Venom Reseller» номли профил фойдаланувчиси Каттақўрғон туманида яшовчи, мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 2006 й.т., Т.Ж. эканлиги, у ўзидан 2 ёш катта маҳалладоши Ғ.Ш. билан А.И.нинг ишончига кириб, уни алдаб, жами 61 миллион сўм пулларни қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги фош этилди.

Т.Ж. ва Ғ.Ш.дан бир дона «IPhone» телефони ва 10 миллион сўмга яқин пулларга харид қилган кийим-кечаклари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Т.Ж. ва Ғ.Ш.лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

@qimorboz_kayfusha
181 views04:02
Ochish/sharhlash
2023-04-27 13:42:18
Тошкент вилоятида олинган қарз учун 500 фоиз устама талаб қилган жиноий гуруҳ фош қилинди.

Гуруҳ аъзоси фуқарога қарз берган. Аммо, фуқаро қарзни бир қисмини қайтарганидан сўнг, қолганини устига беш баравар қўшимча устама талаб қилган.

@qimorboz_kayfusha
58 viewsedited  10:42
Ochish/sharhlash