Get Mystery Box with random crypto!

Апперкот «зарба»сини қабул қилиб оляпмиз Бокс тили билан айтг | Кайфуша

Апперкот «зарба»сини қабул қилиб оляпмиз

Бокс тили билан айтганда, апперкот зарбасини қабул қилиб оляпмиз. Қандай қилиб дейсизми? Мана, масалан биз «маданият кунлари»ни ўтказиб юрган шу кеча-кундузда тумшуғимиз остига келиб, маънавиятимизга, келажагимизга зарба бериб кетишяпти. Аммо сезмаймиз, тегишли органлар, ИИБ уйқуда.

Карманада 3 кундирки ҳовлилар, савдо дўконлари, умуман, деворларга наркотик рекламасини ёзиб кетишяпти. Айниқса, туман марказидаги Фарҳод ва яна бир нечта маҳаллаларда бу ҳолат кузатилган.

Битта маҳаллада 6-7 киши ишлайди бугунги кунда: раис, маслаҳатчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори ва ҳоказо. Аммо бирортаси бу ёзув нима экан, деб қизиқиб кўрмаган шекилли. Балки кўрсалар ҳам «Кимдир севги изҳори ёзиб кетибди», деган ўйга боргандир.

Хуллас, апперкот зарбаси бу, фақат дарҳол эмас, йиллар ўтиб накоут қилади. Кармана тумани ИИБни уйғотиб юбориш керак. Буни қилганларни топиб, чора кўрмаса бўлмайди.

Руслан Сабуров

@qimorboz_kayfusha