Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштирди. Бу | Кайфуша

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Қайд этилишича, Деҳқонобод тумани “Бешқўтон” МФЙ да ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган А.Т бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида А. Т. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

@qimorboz_kayfusha