Get Mystery Box with random crypto!

Кайфуша

Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша К
Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша
Kanal manzili: @qimorboz_kayfusha
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.03K

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-02-06 08:27:39 Экстремистик ғояларни тарғиб қилган виртуал гуруҳ етакчисига жиноят иши қўзғатилди

Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. С.М. ижтимоий тармоқлар орқали деструктив кучлар таъсирига тушиб қолган ва натижада «Telegram» мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил қилган.

Гуруҳга Наманган шаҳрида яшовчи, 1986-1995 йиллар оралиғида туғилган 9 нафар шахс аъзо бўлган.
Ўз навбатида, С.М. гуруҳга террористик ва экстремистик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Содиқ Самарқандий», «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдуллоҳ Бухорий», «Маҳмуд Абдулмўмин», «Абу Салоҳ»ларнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» тўғрисидаги маърузаларини жойлаб, гуруҳ аъзоларини Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилишга даъват қилган.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

@qimorboz_kayfusha
177 views05:27
Ochish/sharhlash
2023-01-31 08:56:25
ДХХ: Катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

@qimorboz_kayfusha
165 views05:56
Ochish/sharhlash
2023-01-27 07:23:41 Шахсий диний билимларга таяниб номақбул ахборот тарқатиш жавобгарликка олиб келади.

Жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Х.Д. ва 1989 йилда туғилган И.О.лар томонидан “Аёл кишининг кўчага чиқиш одоблари...” номли видеолавҳа тарқатилиб, унда бу шахслар диний мазмунда аёлларнинг кўчага чиқишга оид турли номақбул чекловларини баён қилганлари акс этган. Ҳолатни ўрганиш мақсадида Х.Д. ва И.О.лар жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБга таклиф этилди. Ўтказилган суҳбат давомида аёлларнинг кўчага чиққанида ўзларини қандай тутиши, одоби, бегона шахслар билан қандай муносабатда бўлишлари ҳақида ўз ташаббусларига кўра шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда муносабат билдирганликлари маълум бўлди. Ўтказилган профилактик суҳбат давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун талаблари тушунтириб ўтилди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади. Шу муносабат билан, ушбу фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1842-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)га асосан маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

@qimorboz_kayfusha
213 views04:23
Ochish/sharhlash
2023-01-25 08:43:21
Оғуфурушлар қўлга тушибди.

@qimorboz_kayfusha
218 views05:43
Ochish/sharhlash
2023-01-19 15:07:39 Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг наркотик модда мусодара қилинди

Навоий вилояти Кармана туманида «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, унда йўловчи сифатида кетаётган, Урганч туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган А.Б.нинг ёнида 992 гр «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида у наркотик моддани Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1996 йилда туғилган, муқаддам судланган Т.М.дан сотиб олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.

Ўз навбатида ушбу наркосавдогар ажал оғусини Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролардан харид қилганлиги аниқланди ва унинг иштирокида назорат остида олиш тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл Х.Х. ва унинг турмуш ўртоғи, 1982 йилда туғилган Х.Ф. 2 кг 966 гр «гашиш» моддасини 21 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида Булунғур туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Х.М. ҳам 954 гр «опий» моддасини Самарқанд шаҳрида сотаётган вақтида қўлга олинди.

Текширувлар давомида ушбу гиёҳвандлик воситалари Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@qimorboz_kayfusha
167 views12:07
Ochish/sharhlash
2023-01-06 17:16:45 Қозоғистонлик қимор ўйнамаслик учун қамоққа тушди

32 ёшли Мурат 10 йилдан ортиқ вақт давомида 50 миллион тенге (ҳозирги курс бўйича 107,5 минг доллар) йўқотди. Ҳаммаси 2009 йилда унинг биринчи 500 тенге пул тикиши билан бошланди.
Кейин эса бу унинг ҳаётининг мазмунига айланди: у фақат армияда хизмат қилаётганда танаффус қилди.

У ҳамма нарсадан маҳрум бўлди: университетда ўқиш учун пул, маоши, ота-онасининг чорва моллари, қариндошларига олинган кредитлар. Кейин Мурат микромолия ташкилотини 12 миллион тенгега талон-тарож қилиб, Остонага қочиб кетган. Пул тугагач, у ўзини полицияга топширган.

@qimorboz_kayfusha
179 views14:16
Ochish/sharhlash
2023-01-06 10:53:45 «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

«Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмагани натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

@qimorboz_kayfusha
64 views07:53
Ochish/sharhlash
2023-01-04 13:08:20
ДХХ: Самарқандда 26 кг наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-тожик” давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр. “опий” ва 6 кг 5 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

@qimorboz_kayfusha
248 views10:08
Ochish/sharhlash
2022-12-28 15:43:22
Испания Буюк Британия кемасидан 4 тоннадан ортиқ гашишни мусодара қилди.

@qimorboz_kayfusha
238 views12:43
Ochish/sharhlash
2022-12-27 15:45:50 Жиззахда ЙПХ постларида тўхтатилган автомашиналардан топилган 91 мингдан ортиқ пиротехника воситалари олиб қўйилди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 13 та ҳолатда, жумладан уларнинг 8 таси ЙПХ масканларида ҳамда 5 та ҳолат савдо мажмуаларида, жами 91 минг 781 дона пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди.

@qimorboz_kayfusha
273 views12:45
Ochish/sharhlash