Get Mystery Box with random crypto!

Кайфуша

Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша К
Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша
Kanal manzili: @qimorboz_kayfusha
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.03K

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2022-10-26 09:25:49
Аёллар кийимини кийиб аёл қиёфасига кириб олган эркак кўлга тушди...

@qimorboz_kayfusha
399 views06:25
Ochish/sharhlash
2022-10-26 09:05:52
Шунақа жипириқ кайфушалар жонга тегди.

Булар ўзгалар ҳаётига ҳам хавф солади.

@qimorboz_kayfusha
376 views06:05
Ochish/sharhlash
2022-10-24 12:09:15 Фарғонада 20 йил «ўтириб чиққан» эркак яна қотилликка қўл урди

Фарғонада аввалги жинояти учун 20 йил қамоқда ўтириб чиққан эркак уйига келган меҳмонга уни ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказди.

Маълум қилинишича, 20 йиллик муддатни ўтаб қайтган қўқонлик собиқ маҳкум Ататов укасининг уйида яшай бошлаган. Бир муддатдан сўнг унинг олдига жазони ижро этиш муассасасида танишиб қолган фуқаро Мирзаев меҳмонга келган. Собиқ маҳкумлар суҳбатлашиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган. Меҳмон мезбонни ҳақорат қилгани боис ўзаро жанжаллашган ва Ататов уйида бўлган темир бўлаги билан Мирзаевнинг турли жойларига урган. Шундан сўнг, у жабрланувчини ўзбошимчалик билан даволашга уриниб, уни икки сутка хонадонида сақлаган.

Жиноят фош бўлганидан сўнг ўтказилган судга оид экспертиза хулосасида кўрсатилишича, Мирзаевнинг ўлимига кўкрак қафаси иккала томонидан тўққизта қовурға синиши ва ўпка йиртилиши сабаб бўлган.

Ататовнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бани билан малакаланиб, очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

Суд ҳукми билан у 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

@qimorboz_kayfusha
386 views09:09
Ochish/sharhlash
2022-10-22 10:12:23 Фарғонада қиморхона ва қиморбозлар аниқланибди.

Фарғона туманида 2022 йилнинг 15 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кончилар маҳалла ҳудудида яшовчи М.Р яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил этиб, фуқаролар У.Н, Т.С ва С.М.ларга таваккалчилика асосланган қимор ўйини ўйнашлари учун шарт-шароит яратиб берганлиги аниқланиб, жами 28.238.000 сўм ва 800 АҚШ доллари ва 148 дона ўйин карталари далилий ашё тариқасида олинган.

@qimorboz_kayfusha
280 views07:12
Ochish/sharhlash
2022-10-21 15:02:06
“ШОВОТЛАНДИЯ” иши:

5 киши тириклайин ёниб кетган, айбдор умрбод қамоқ жазосига махкум этилди

Суд айбдорга нисбатан умрбод қамоқ жазосини ўзгаришсиз қолдирди,

@qimorboz_kayfusha
431 views12:02
Ochish/sharhlash
2022-10-20 18:31:39 Олмаота вилояти прокуратураси ўтказган текширувда қозоғистонлик 305 нафар мансабдор шахс казинода 507 миллион тенге (1 миллион доллардан ортиқ) сарфлагани аниқлаган.

Бу кайфушалар ҳамма жойда бор, ҳамма соҳада бор. Қиморбозлар.

@qimorboz_kayfusha
446 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-10-19 17:14:55
Йўллардаги кайфушалардан асрасин

Жорий йил 18 октябрь куни Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 4К-502 Ширинкент – Ғазира автомобиль йўлининг 10-километрида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, “Spark” автомашинаси ҳайдовчиси Н.Н. йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетиши натижасида “Nexia” автомашинаси билан тўқнашган. Авария оқибатида “Spark” ҳайдовчиси ҳамда “Nexia” автомобилида туғруқхонадан уйига олиб кетилаётган уч кунлик чақалоқ ҳалок бўлган.

@qimorboz_kayfusha
451 views14:14
Ochish/sharhlash
2022-10-14 13:02:08
Кайфушалар уйида ҳам заҳар ўстиришни йўлга қўйиб олибди.

@qimorboz_kayfusha
575 views10:02
Ochish/sharhlash
2022-10-14 07:32:11
Тошкент вилоятида 1,4 млн доллар эвазига 16 гектар ер олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс маҳаллий тадбиркорнинг 300 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, улар тадбиркорнинг ишончига кириб, Оҳангарон туманида жойлашган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 16 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали, у раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 миллион 400 минг АҚШ доллари талаб қилишган ва 300 минг АҚШ долларини олдиндан бериши кераклигини айтишган.
582 views04:32
Ochish/sharhlash
2022-10-12 16:29:30 Афғонистонда 5 млн наркоманлар бор экан.

Шунинг миллионга яқинини аёллар ва болалар ташкил этар экан.

@qimorboz_kayfusha
517 views13:29
Ochish/sharhlash