Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ: Самарқандда 26 кг наркотик модданинг ноқонуний айланмасиг | Кайфуша

ДХХ: Самарқандда 26 кг наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-тожик” давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр. “опий” ва 6 кг 5 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

@qimorboz_kayfusha