Get Mystery Box with random crypto!

Кайфуша

Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша К
Telegram kanalining logotibi qimorboz_kayfusha — Кайфуша
Kanal manzili: @qimorboz_kayfusha
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.03K

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-03-24 07:10:46
Марихуана

Қирғизистон Миллий банки собиқ раиси Тўлқунбек Aбдигулов ҳазил тариқасида марихуанани қонунийлаштиришни таклиф қилди.

"Қандай қилиб сайёҳлар оқимини кўпайтириш мумкин? Мен бу ерга барча сайёҳларни қандай олиб келишни биламан. Бунинг учун марихуанани қонунийлаш керак холос. Ҳаммаси шу. Ҳеч нарса қилиш керак емас. Бутун МДҲ туристлари сизда бўлади, меҳмонхоналарда жой қолмайди" деди Т.Абдигулов.

@qimorboz_kayfusha
201 viewsedited  04:10
Ochish/sharhlash
2023-03-23 18:01:18
Москвада бир йигит нафақахўрни фирибгарларга миллион рублдан ортиқ пул ўтказишдан қутқариб қолди.

Фирибгарлар 84 ёшли нафақахўрга 20 март куни Whatsapp орқали қўнғироқ қилишган. Аввалига «полиция ходими» фуқаронинг «Сбербанк» ҳисобварағидан пул ўғирлашмоқчи бўлишганини айтиб, хавфсизлик бўйича кўрсатмалар берди. Пулни хавфсиз жойга ўтказиш заруратини тушинтирди.

Кекса аёл 1,2 миллион рублни ечиб олди ва фирибгар билан алоқада бўлиб, пул ўтказиш учун банкоматга йўл олди. Банкомат олдида турган Денис исмли йигит нафақахўрга ўз навбатини берди.

Нафақахўр ҳатти-ҳаракатидан Денис унинг фирибгарлар тузоғига тушганини дарҳол англади. Шундан кейин кекса аёлни фирибгарлардан огоҳлантирган. Аммо аёл узоқ вақт ишонмади, бу орада фирибгарлар қўнғироқ орқали Денисни ёлғончига чиқараётганди.

Пенсионерни ишонтириш учун Денис у билан полиция бўлимга борди. Полицияда фирибгарлар тузоғи ҳақида айтишди. Шундан сўнг, нафақахўрга фирибгарлар ҳақида ариза ёзишни таклиф қилишди, лекин у рад этди.

@qimorboz_kayfusha
197 views15:01
Ochish/sharhlash
2023-03-23 07:42:05
Кабутар наркокурьерлар

Канадада полициячилар наркотик курьерлар гуруҳини аниқладилар! Бу кабутарлар қамоқхоналарга асосан кристалл метамфетаминдан иборат бўлган наркотик воситаларини етказиб беришар эди.

@qimorboz_kayfusha
194 views04:42
Ochish/sharhlash
2023-03-11 10:18:44
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан республика бўйлаб гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тадбирлар ўтказилди. Хусусан, Андижонда Қирғизистондан олиб келинган гашишни 1,6 минг долларга сотмоқчи бўлган 37 ёшли аёл ушланди.

@qimorboz_kayfusha
190 views07:18
Ochish/sharhlash
2023-03-10 09:33:52
Катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

@qimorboz_kayfusha
195 views06:33
Ochish/sharhlash
2023-03-03 14:06:26
Жиноятчилар шеригига айланманг!

«Закладчиклик» сизни жиноятга етаклайди.

@qimorboz_kayfusha
226 views11:06
Ochish/sharhlash
2023-03-01 08:05:00
ДХХ: 56 кг. “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

@qimorboz_kayfusha
175 views05:05
Ochish/sharhlash
2023-02-27 08:35:57 "Ўзавтойўл" тизимида 2 млрд. 701 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилганлар аниқланди

«Ўзавтойўлбелги» ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахслар
ига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

@qimorboz_kayfusha
193 views05:35
Ochish/sharhlash
2023-02-21 07:47:30
ДХХ телеграм каналлари орқали наркосавдо билан шуғулланган 20 нафар шахсни қўлга олди

Юнусободда яшовчи фуқарони овлоқ жойда дўппослаган 3 нафар шахс ДХХ томонидан ушланган.

Аниқланишича, безорилик содир этган шахслар ва жабр кўрган фуқаро ҳам аслида “Телеграм” мессенжерида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал аъзоси бўлишган.

Яъни, жабрланган фуқаро канал администратори топшириғига кўра, муқаддам белгиланган жойга яшириб кетилган наркотикни харидорларга етказиб бериш ўрнига уни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олган.

Ҳозирга қадар бу каби эгасини алдаб, наркотикларни ўзлаштириб олган кўплаб “закладчик”лар жазолаш билан шуғулланувчи 17 нафар шахс томонидан аёвсиз калтакланган ва бу жараён тасвирга олиниб, топшириқ бажарилгани ҳисоботи тариқасида каналга жойлаштирилган. Канал администратори ҳар бир топшириқ учун уларга 300-500 АҚШ доллари миқдорида пул берган.
2022 йилнинг октябр, ноябр ҳамда 2023 йилнинг январ, феврал ойларида ушбу 20 нафар шахс қўлга олинган.

@qimorboz_kayfusha
187 views04:47
Ochish/sharhlash
2023-02-17 08:31:00
ДХХ гиёҳвандликка қарши катта тезкор тадбирларини ўтказди

Қувасой шаҳрида яшовчи шахснинг уйида 1 кг 454 гр. “гашиш” моддаси
аниқланди. Оғу тожикистонлик наркокуръерлар томонидан олиб келинган.

Қўқонлик икки фуқаро тожикистонлик наркокуръерларнинг Оҳангарон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб кетилган 863 гр. “опий” моддасини олиб, доимий яшаш манзилларига кетаётган вақтларида “Чинор” ЙПХ масканида қўлга олинди.

Тошкент шаҳридаги тезкор тадбирда Деновда яшовчи фуқаро 274 гр. “гашиш” моддасини Юнусободда яшовчи шахсга 35 млн. сўмга сотмоқчи бўлган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.

“Қўқон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида тўхтатилди. Ундаги йўловчи, қўқонлик фуқарога тегишли 600 дона “Трамадол”, 168 дона “Регапен” ва 79 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалар аниқланди. Маълум бўлишича, бу гиёҳвандлик воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

@qimorboz_kayfusha
202 views05:31
Ochish/sharhlash