Get Mystery Box with random crypto!

Шахсий диний билимларга таяниб номақбул ахборот тарқатиш жавоб | Кайфуша

Шахсий диний билимларга таяниб номақбул ахборот тарқатиш жавобгарликка олиб келади.

Жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Х.Д. ва 1989 йилда туғилган И.О.лар томонидан “Аёл кишининг кўчага чиқиш одоблари...” номли видеолавҳа тарқатилиб, унда бу шахслар диний мазмунда аёлларнинг кўчага чиқишга оид турли номақбул чекловларини баён қилганлари акс этган. Ҳолатни ўрганиш мақсадида Х.Д. ва И.О.лар жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИО ФМБга таклиф этилди. Ўтказилган суҳбат давомида аёлларнинг кўчага чиққанида ўзларини қандай тутиши, одоби, бегона шахслар билан қандай муносабатда бўлишлари ҳақида ўз ташаббусларига кўра шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда муносабат билдирганликлари маълум бўлди. Ўтказилган профилактик суҳбат давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун талаблари тушунтириб ўтилди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади. Шу муносабат билан, ушбу фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1842-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)га асосан маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

@qimorboz_kayfusha