Get Mystery Box with random crypto!

Москвада бир йигит нафақахўрни фирибгарларга миллион рублдан о | Кайфуша

Москвада бир йигит нафақахўрни фирибгарларга миллион рублдан ортиқ пул ўтказишдан қутқариб қолди.

Фирибгарлар 84 ёшли нафақахўрга 20 март куни Whatsapp орқали қўнғироқ қилишган. Аввалига «полиция ходими» фуқаронинг «Сбербанк» ҳисобварағидан пул ўғирлашмоқчи бўлишганини айтиб, хавфсизлик бўйича кўрсатмалар берди. Пулни хавфсиз жойга ўтказиш заруратини тушинтирди.

Кекса аёл 1,2 миллион рублни ечиб олди ва фирибгар билан алоқада бўлиб, пул ўтказиш учун банкоматга йўл олди. Банкомат олдида турган Денис исмли йигит нафақахўрга ўз навбатини берди.

Нафақахўр ҳатти-ҳаракатидан Денис унинг фирибгарлар тузоғига тушганини дарҳол англади. Шундан кейин кекса аёлни фирибгарлардан огоҳлантирган. Аммо аёл узоқ вақт ишонмади, бу орада фирибгарлар қўнғироқ орқали Денисни ёлғончига чиқараётганди.

Пенсионерни ишонтириш учун Денис у билан полиция бўлимга борди. Полицияда фирибгарлар тузоғи ҳақида айтишди. Шундан сўнг, нафақахўрга фирибгарлар ҳақида ариза ёзишни таклиф қилишди, лекин у рад этди.

@qimorboz_kayfusha