Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ гиёҳвандликка қарши катта тезкор тадбирларини ўтказди Қу | Кайфуша

ДХХ гиёҳвандликка қарши катта тезкор тадбирларини ўтказди

Қувасой шаҳрида яшовчи шахснинг уйида 1 кг 454 гр. “гашиш” моддаси
аниқланди. Оғу тожикистонлик наркокуръерлар томонидан олиб келинган.

Қўқонлик икки фуқаро тожикистонлик наркокуръерларнинг Оҳангарон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб кетилган 863 гр. “опий” моддасини олиб, доимий яшаш манзилларига кетаётган вақтларида “Чинор” ЙПХ масканида қўлга олинди.

Тошкент шаҳридаги тезкор тадбирда Деновда яшовчи фуқаро 274 гр. “гашиш” моддасини Юнусободда яшовчи шахсга 35 млн. сўмга сотмоқчи бўлган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.

“Қўқон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида тўхтатилди. Ундаги йўловчи, қўқонлик фуқарога тегишли 600 дона “Трамадол”, 168 дона “Регапен” ва 79 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалар аниқланди. Маълум бўлишича, бу гиёҳвандлик воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

@qimorboz_kayfusha