Get Mystery Box with random crypto!

Афғонистондан кириб келган анор шарбатлари ичидан гиёҳвандлик | Кайфуша

Афғонистондан кириб келган анор шарбатлари ичидан гиёҳвандлик моддаси топилди

“Юк” жами 103 килони ташкил қилган ва у Тошкентга етказилиши керак бўлган.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Термиз туманидаги “Айритом” чегара божхона пости орқали кириб келган Тошкент шаҳрига етиб бориши керак бўлган анор шарбатлари орасидан гиёҳвандлик моддасини аниқладилар.

9 минг дона пластик идишларга қадоқланган 18 тонна анор шарбати ортилган юк машинаси текширув пайтида ходимларда шубҳа уйғотган. Бунга эса, қадоқланган шарбатлар орасида айримларига “М” белгиси туширилгани ва қадоқлари бузилган ҳолатда экани сабаб бўлган.

Ушбу қадоқлардаги шарбатларни махсус текширувдан ўтказилганда эса, уларнинг таркибида “Метамфетамин” номли синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Айнан “М” ҳарфи туширилган шарбатлар сони 48 дона бўлиб, идиши билан ҳисоблаганда уларнинг умумий оғирлиги 103 килони ташкил қилган.
Божхона қўмитасининг эслатишича, метамфетамин моддаси Ўзбекистон ҳудудида муомаласи тақиқланган наркотик моддалар рўйхатига киритилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

@qimorboz_kayfusha