Get Mystery Box with random crypto!

«OLX.uz»даги фирибгарлардан бири қўлга тушди «OLX.uz» эълонла | Кайфуша

«OLX.uz»даги фирибгарлардан бири қўлга тушди

«OLX.uz» эълонлар программасида Тошкент шаҳридан ижарага уй бериш ҳақида бир нечта эълонлар жойлаштириб, фуқаролардан олдиндан тўлов учун 1 миллион сўм пул олиб, сўнг йўқолиб қолган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида яшовчи 28 ёшли Б.Р ва Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 27 ёшли С.К лар ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, «ОЛХ» эълонлар платформасида Тошкент шаҳридан ижарага хона берилиши борасида жойлаштирилган хабар асосида сохта ижарага берувчига олдиндан тўлов қилиш мақсадида, банк картасига 1 020 000 сўм пулларни ўтказиб, алданиб қолганликларини маълум қилишган.

Ўтказилган қидирув тадбирларида натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Учтепа туманида истиқомат қилувчи 22 ёшли С.С содир этгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, С.С «ОЛХ» платформасида пойтахтда ижарага хона берилиши тўғрисида бир қатор ёлғон эълонлар жойлаштириб, ижарага хона олиш истагини билдирган Б.Р дан 700 минг сўм ва С.К дан 320 минг сўм пулни уларни ишончига кириб, «аванс» тариқасида банк картасига ўтказиб олган. Шундан сўнг жиноятчи улар билан алоқани узиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

@qimorboz_kayfusha