Get Mystery Box with random crypto!

Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal Q
Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @qarshitumaniuz
Toifalar: Yangiliklar , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.02K
Kanalning ta’rifi

Қарши тумани ҳокимлиги
Ҳалоллик, очиқлик ва адолат.
Веб-сайт: www.qarshitumani.uz
Мурожаат @qarshi_t_hokimiga_murojaat_bot
Facebook: fb.com/qarshitpress
Instagram: instagram.com/qarshitpress
twitter.com/karshidistrict
You tube: https://bit.ly/3foNdoV

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2022-09-02 12:59:35
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Научно-просветительский мемориальный комплекс имени Ислама Каримова и возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2.9K viewsTo`lqin Turdiyev, 09:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 10:59:54
#Yoshlar_festivali Қарши туманидаги Батош маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Роликни томоша қилишни тавсия этамиз .

#31йил #ЯнгиЎзбекистонда #элазиз #инсоназиз

@qarshitumaniuz
2.9K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  07:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:35:44
Байрамда кутилмаган ажойиб хабар: Қарши туманилик самбочи жаҳон чемпионатида 3-ўринга сазовор бўлди

27-28 август кунлари Бат Ям (Исроил) шаҳрида соҳил(пляж) самбоси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

20 дан ортиқ мамлакатлардан йиғилган спортчилар қатнашган ушбу мусобақада иштирок этган тумандошимиз Ҳусан Раҳимов муносиб иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Эътироф этиш керак, туманимиз ёшларининг ҳар бир муваффақиятидан қувонадиган Бехзоджон Юсуповнинг таъкидлашича, Жаҳон мусобақасида арзигулик иштироки учун Ҳусан Раҳимов муносиб рағбатлантирилади.

@qarshitumaniuz
2.9K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  06:35
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:18:42
Қарши туманида яна 9 та тураржой фойдаланишга топширилди

Хабарингиз бор, Қарши туманида ипотека кредитлари асосида аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида Мевазор МФЙ ҳудудида 9 та 5 қаватли 180 хонадон барпо этилиши бошланганди.

Куни кеча Мевазор МФЙ ҳудудида 9 та 5 қаватли уйни эгаларига топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Бехзоджон Юсупов ушбу тураржойларнинг топширилиши ҳали бошланиши эканлигини, туманда янада замонавий кўп қаватли тураржойлар қурилиши режасида борлигини ва ушбу хонадонлар Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида байрам кайфияти улашишини таъкидлаб, йиғилган хонадон соҳибларини муборакбод этди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда бугунги кунда амалга оширилаётган кенг қурилиш-бунёдкорлик ишлари натижасида одамларнинг ҳаёти яхшиланиб, келажакка умид ҳисси янада кучаймоқда. Маълумот учун, бир неча кун аввал яна бир ёш оилаларнинг қувончи чексиз бўлган Чаман массивидаги 360 хонадон ҳам фойдаланишга топширилганди.

Маълумот учун, ушбу тураржойларнинг тантанали очилиш тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Акбар Эшонқулов ҳам иштирок этди.

@qarshitumaniuz
2.8K viewsTo`lqin Turdiyev, 06:18
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:13:26Азиз тумандошлар!

Аввало, Сиз ва яқинларингизни Қарши тумани ҳокимлиги номидан Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий табриклаймиз. Ушбу шарафли кунда ҳар бир тумандошимизнинг хонадонига сиҳат-саломатлик, файзу-барака ва фаровонлик тилаймиз.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам улуғ айёмимизнинг “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси остида кенг нишонланган тадбирида ҳам Сизларга эзгу тилакларим баробарида туманимизда қисқа фурсат ичида кўплаб янгиланишлар, Сизларни қувонтирадиган амалий ишларни амалга оширишга бел боғлаганлигимиз ҳақида айтиб ўтгандик.

Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Қарши тумани инновацион туман деб эълон қилинди. Бунинг натижасида туманимизда Рақамли ҳокимият, Ақлли тиббиёт, Ақлли таълим, Хавфсиз ҳудуд лойиҳалари жорий этилади.

Туманимиз салоҳиятли туманлардан бири бўлиб келган, бироқ ҳали ривожланиш йўлида кетмоқда. Ана шундай бир паллада биз яна бир муҳим лойиҳа Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармонларига биноан, Қарши туманини коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш юзасидан туманда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқдик. Сизларга ишонч билан айтаманки, туманда ушбу чораларини тўлақонли амалга ошириб лойиҳанинг тўлиқ ижобий ижросини таъминлаймиз.

Хабарингиз бўлса, туманимизда кечаётган ижобий ўзгаришларни унинг янгиланаётган қиёфасида ҳам акс этаётган янги ижтимоий, арзон уй-жойлар, йўллар ва бошқа яшаш фаровонлигини оширувчи объектларнинг очилиши тадбирларида маҳаллаларимиз аҳлининг энг қувончли кунларига биз тўрт сектор раҳбарлари шерик бўляпмиз. Ниятимиз ва мақсадимиз шуки, бундан кейин ҳам ҳар тумандошимизнинг маҳалласи, кўчасига жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфаси кириб боришидир.

Яна бир бор барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омад ёр бўлишини тилаб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан чин дилдан табриклайман.

Гўзал ва бетакрор юртимиз ҳамиша тинч, фаровон ва истиқлолимиз абадий бўлсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Бехзоджон Юсупов,
Қарши тумани ҳокими.
787 viewsqarshitumanihokimlik_bot, 05:13
Ochish/sharhlash
2022-08-31 23:47:51
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз.

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Қарши тумани ҳокимлиги
3.2K viewsTo`lqin Turdiyev, 20:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 21:20:34
#Мустақилликка_31_йил Қарши туманининг мустақиллик йилларидаги ҳокимлари

Раҳмат Жалилов 1992 йилда мамлакатимизда ҳокимлик тизими жорий этилгач, Қарши туманининг биринчи ҳокими сифатида сайланди. Раҳмат Жалиловдан сўнг туманни бошқарган Сайфулла Ҳайруллаев (9 йил), Ҳасан Омонов (7 йил), Жаҳонгир Бобоев (2 йил), Асрол Бойқараев (1 йилдан зиёд), Ғайрат Бегалиев (3 йил), Махсуда Мустафаева (2 йил) Қарши тумани ҳокими бўлган.

2022 йил 7 февралдан бошлаб туманнинг амалдаги ҳокими - Бехзоджон Юсупов Фарходовичдир.

Мавзуга оид: Қашқадарё вилоятининг мустақиллик йилларидаги ҳокимлари

@qarshitumaniuz
3.2K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  18:20
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:16:55
30 август куни вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари Қарши тумани, Чаман МФЙда қад ростлаган кўп қаватли турар жойларни ўз эгаларига топширганди. Орадан бир кун вақт ўтиб, туманнинг Мевазор МФЙ ҳудудида қурилиш ишлари тугаган кўп қаватли уйларнинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, туман сектор раҳбарлари иштирок этди.

Бугун 9 та 5 қаватли 20 хонадонли жами 180 та хонадон расман фойдаланишга топширилди.

Қарши тумани, Мевазор МФЙ
2.9K viewsTo`lqin Turdiyev, 14:16
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:46:21
Вилоятимизда Қарши халқаро университети иш бошлади

Қарши Халқаро Университети республика ҳудудида бакалавр ва магистратура таълим босқичлари асосида тегишли соҳа мутахассисларини тайёрлашга қаратилган нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетни ташкил этишдан мақсад - замонавий, халқаро таълим стандартлари асосида меҳнат бозорида талаб ва эҳтиёж юқори бўлган соҳалар бўйича рақобатбардош олий маълумотли кадрлар тайёрлашдир.

Университет талабаларга тақдим этаётган имкониятлар билан батафсил бу ерда танишинг

Таъкидлаш керак, Қарши туманида фаолияти йўлга қўйилган ушбу университетнинг очилиш тадбирида туман ҳокими Бехзоджон Юсупов иштирок этди.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
1.1K viewsTo`lqin Turdiyev, 08:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:59:56
Қарши туманида арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди

Айтиш керак, вилоятимизда ушбу ҳафтада салмоқли ижтимоий объектлар, янги ишчи ўринлари яратилган корхоналар ва бошқа муҳим бино-иншоотлар фойдаланишга топширилди.

Ушбу очилиш тадбирлари орасида Қарши тумани, Чаман массивида бунёд этилган 300 та кўп қаватли хонадонларнинг фойдаланишга топширилиши ҳам вилоятимиз аҳоли вакиллари ҳаёти учун аҳамиятли совға бўлди.

Ушбу кўп қаватли турар-жой биноларининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва Қарши тумани ҳокими Бехзоджон Юсуповлар иштирок этишди.

- Ҳадемай, ушбу шаҳарчанинг яқинида яна бир турар-жой массиви - Янги Ўзбекистон мажмуаси ҳам қад ростлайди, - деди вилоят ҳокими.

Бу каби уй-жойларни топшириш жараёнлари туман ва шаҳарларимиз бўйлаб давом этмоқда.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
2.2K viewsTo`lqin Turdiyev, 07:59
Ochish/sharhlash