Get Mystery Box with random crypto!

​Азиз тумандошлар! Аввало, Сиз ва яқинларингизни Қарши тумани | Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Азиз тумандошлар!

Аввало, Сиз ва яқинларингизни Қарши тумани ҳокимлиги номидан Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий табриклаймиз. Ушбу шарафли кунда ҳар бир тумандошимизнинг хонадонига сиҳат-саломатлик, файзу-барака ва фаровонлик тилаймиз.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам улуғ айёмимизнинг “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси остида кенг нишонланган тадбирида ҳам Сизларга эзгу тилакларим баробарида туманимизда қисқа фурсат ичида кўплаб янгиланишлар, Сизларни қувонтирадиган амалий ишларни амалга оширишга бел боғлаганлигимиз ҳақида айтиб ўтгандик.

Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Қарши тумани инновацион туман деб эълон қилинди. Бунинг натижасида туманимизда Рақамли ҳокимият, Ақлли тиббиёт, Ақлли таълим, Хавфсиз ҳудуд лойиҳалари жорий этилади.

Туманимиз салоҳиятли туманлардан бири бўлиб келган, бироқ ҳали ривожланиш йўлида кетмоқда. Ана шундай бир паллада биз яна бир муҳим лойиҳа Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармонларига биноан, Қарши туманини коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш юзасидан туманда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқдик. Сизларга ишонч билан айтаманки, туманда ушбу чораларини тўлақонли амалга ошириб лойиҳанинг тўлиқ ижобий ижросини таъминлаймиз.

Хабарингиз бўлса, туманимизда кечаётган ижобий ўзгаришларни унинг янгиланаётган қиёфасида ҳам акс этаётган янги ижтимоий, арзон уй-жойлар, йўллар ва бошқа яшаш фаровонлигини оширувчи объектларнинг очилиши тадбирларида маҳаллаларимиз аҳлининг энг қувончли кунларига биз тўрт сектор раҳбарлари шерик бўляпмиз. Ниятимиз ва мақсадимиз шуки, бундан кейин ҳам ҳар тумандошимизнинг маҳалласи, кўчасига жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфаси кириб боришидир.

Яна бир бор барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омад ёр бўлишини тилаб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан чин дилдан табриклайман.

Гўзал ва бетакрор юртимиз ҳамиша тинч, фаровон ва истиқлолимиз абадий бўлсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Бехзоджон Юсупов,
Қарши тумани ҳокими.