Get Mystery Box with random crypto!

Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal Q
Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @qarshitumaniuz
Toifalar: Yangiliklar , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.02K
Kanalning ta’rifi

Қарши тумани ҳокимлиги
Ҳалоллик, очиқлик ва адолат.
Веб-сайт: www.qarshitumani.uz
Мурожаат @qarshi_t_hokimiga_murojaat_bot
Facebook: fb.com/qarshitpress
Instagram: instagram.com/qarshitpress
twitter.com/karshidistrict
You tube: https://bit.ly/3foNdoV

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-09-05 20:47:17
Бу йил қўлда терилган 1 кг пахта учун 1500 сўм тўланади

Хабар берганимиздек, Қашқадарёда "Пахта - 2022" йиғим-терим ишлари бошлаб юборилди. Вилоятимиз қишлоқ хўжалиги масъулларининг маълумот беришича, жорий йилги терим мавсумида қўлда терилган 1 кг. пахта учун 1-теримда 1500 сўмдан, 2-теримда эса 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, туманимиз бободеҳқонлари Республикада биринчилардан, вилоятда эса биринчи бўлиб дон топшириш бўйича шартномавий режасини бажаришганди.

@qarshitumaniuz
2.3K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  17:47
Ochish/sharhlash
2022-09-05 17:16:50
Туманимизда нишонланган Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:





Шу ўринда, Қашқадарё телеканали ижодкорларига ушбу тайёрлаган ажойиб кўрсатув учун миннатдорчилик билдирамиз.

@qarshitumaniuz
2.9K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  14:16
Ochish/sharhlash
2022-09-05 17:06:36 Президент дарсликларни бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди — Шерзод Асадов

«Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди», — Президент матбуот котиби Ш.Асадов.

@qarshitumaniuz
3.9K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  14:06
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:25:26
Қашқадарё раҳбарлари “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида иштирок этди

Бугундан барча таълим муассасалари сингари мактабларда ҳам янги ўқув йили бошланиб, жойларда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" ғояси билан раҳбарлар иштирокида “Мустақиллик дарси” ўтказилди. Жумладан:

Вилоят ҳокими,
Қарши шаҳри,
Касби тумани,
Mиришкор тумани,
Нишон тумани,
Ғузор тумани,
Деҳқонобод тумани,
Чироқчи тумани,
Кўкдала тумани,
Шаҳрисабз тумани,
Шаҳрисабз шаҳри.

Шунингдек, “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари вилоятимизнинг бошқа туман ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ҳам ўтказилди. Жараёнлар давомида ўқувчиларга "Президент совғалари" топширилди.

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
2.5K viewsTo`lqin Turdiyev, 08:25
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:51:35
Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Қарши туман ихтисослаштирилган мактабида бугундан дасрлар бошланди

Эътибор қаратганим шуки, қисқа фурсатда мактаб биносининг замонавий кўринишга келтирилибди.

Қурилиш ишларига ана шундай бироз ижодкорроқ ёндашиш албатта қувонарли. Қарши тумани ҳокими бошчилигидаги соҳа вакиллари ва инсофли қурувчилар бор бўлишсин!

Айтганча, Қарши туманида яна бир Агентлик тизимидаги мактаб ташкил этилиши ҳам туман ҳокимлигининг эътибор марказида экан.

#avval #hozir

https://t.me/qarshiliklar
2.5K viewsTo`lqin Turdiyev, 06:51
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:18:49
Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Қарши туман ихтисослаштирилган мактабида янги ўқув йили бошланди

Хабари берилганидек, бугун Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Қарши туман ихтисослаштирилган мактабида "Билимлар куни" нишонланди.

Шу ўринда таъкидлаш керак, ушбу йилдан туманимизда фаолият бошлаган Қарши туман ихтисослаштирилган мактабининг 240 ўринли эски биноси 2021-2022 ўқув йилида капитал таъмир қилиниб, замонавий лойиҳа асосида қўшимча 210 ўринли янги ўқув биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, барча шароитларга эга 330 ўринли ошхона ва спорт зали барпо этилмоқда.

Мавзуга оид: Бехзоджон Юсупов яқин келажакда Қарши туманида яна бир Агентлик тизимидаги мактаб ташкил этилишини маълум қилди.

Ушбу ўқув йилида ихтисослаштирилган мактабга 240 нафар ўқувчи тест асосида қабул қилинди. Ҳар бир синфда 24 нафар ўқувчи 10 та синфда замонавий бинода таълим-тарбия олишади. Айтиш керак, 60 нафар ўқитувчи ҳам тест ва суҳбат (3 босқичли) асосида ишга қабул қилинган.

Маълумот учун, ушбу мактабнинг ўтган ўқув йилида битирувчилари сони 25 нафар бўлиб, шундан 24 нафари (96%) ОТМга ўқишга қабул қилинганди.

Собир Нарзиев.

@qarshitumaniuz
3.0K viewsTo`lqin Turdiyev, 06:18
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:46:09
Туманимизнинг барча мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди

Янги ўқув мавсуми барча маърифат масканларига муборак бўлсин!

@qarshitumaniuz
3.0K viewsTo`lqin Turdiyev, 05:46
Ochish/sharhlash
2022-09-03 17:00:02
Қарши туманида бугундан пахта терими бошланди

Қарши туманида 2022 йил ҳосили учун 625 та фермер хўжалиги томонидан 15 минг гектар ер майдонига чигит қадаб, режадаги 51 минг тонна пахта хирмони жамғариш мақсад қилинган.

Ушбу мавсумда туманимизда 235 та терим отрядига бириктирилган 25 мингдан ортиқ теримчи иштирок этиши кутилмоқда.

Айтиш керак, бугун пахта йиғим-терими мавсуми бошланган "Тошқул бобо" фермер хўжалиги даласида жонлиқ сўйилиб, қурбонлик қилинди. Ҳашарчиларга дастурхон ёзилди.

Маълумот учун, туманда 20 та пахта териш машиналари ҳам шай ҳолатга келтирилган.

@qarshitumaniuz
4.0K viewsTo`lqin Turdiyev, 14:00
Ochish/sharhlash
2022-09-03 08:07:56
#UzA |Мустақиллик байрамини Қарши тумани аҳолиси шоду хуррамликда кутиб олди.

Боиси байрам муносабати билан туманда кўплаб янги объектлар фойдаланишга топширилди.

Шу ҳақида тажрибали журналист - Ўзбекистон миллий Ахборот агентлиги мухбири Ўлмас Баратов таҳлилий мақола тайёрлади.

Батафсил uza.uz/posts

@qarshitumaniuz
2.8K viewsTo`lqin Turdiyev, 05:07
Ochish/sharhlash
2022-09-02 12:59:36
Қарши шаҳрида Ислом Каримов хотираси ёд этилди

Қарши шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси ёд этилиб, ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Биринчи Президентимизнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлидаги хизматлари, Қашқадарёдаги раҳбарлик фаолияти ва амалга оширган бунёдкорлик ишлари ёдга олинди.

Маросимда сектор раҳбарлари, ташкилотлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

М.Комилов.
Каналга уланиш @qvh_axboroti
3.0K viewsTo`lqin Turdiyev, 09:59
Ochish/sharhlash