Get Mystery Box with random crypto!

Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal Q
Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @qarshitumaniuz
Toifalar: Yangiliklar , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.02K
Kanalning ta’rifi

Қарши тумани ҳокимлиги
Ҳалоллик, очиқлик ва адолат.
Веб-сайт: www.qarshitumani.uz
Мурожаат @qarshi_t_hokimiga_murojaat_bot
Facebook: fb.com/qarshitpress
Instagram: instagram.com/qarshitpress
twitter.com/karshidistrict
You tube: https://bit.ly/3foNdoV

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-09-23 22:32:53 Қашқадарё вилояти прокурори С.И.Самадовнинг вилоят аҳолисига мурожаати

Қадрли ҳамюртлар!

Ижтимоий тармоқларда вилоятнинг айрим корхона ва ташкилотларида пахта йиғим-теримига мажбурий тарзда жалб этиш ҳолатларига йўл қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қонунларимизда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли ва болалар меҳнати тақиқланган бўлиб, бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари мустаҳкамланган.

Қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳокимлик идоралари, барча қишлоқ хўжалиги, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳаси, давлат идоралари, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар мансабдор шахсларини қўл остидаги шахсларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик ёхуд болалар меҳнатига йўл қўйганлик учун жавобгарлик тўғрисида яна бир бор қатъий огоҳлантираман.

Агарда, Сиз бирор-бир тарзда мажбурий меҳнатга, шу жумладан, пахта йиғим-теримига жалб этиш билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлганда, вилоят прокуратурасининг 75 228-10- 07 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилинг, шахсингиз ҳақидаги барча маълумотлар сир сақланилиши кафолатланади.
3.0K viewsТуман ҳокимлиги Ахборот хизмати, 19:32
Ochish/sharhlash
2022-09-23 19:22:29
#диққат_тарқатинг
"Менинг қадрли ўқитувчим"

Қарши тумани ҳокимлиги 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан танлов эълон қилади.

Ушбу танловнинг мақсади - туманимиз ўқувчи ёшлари ўртасида ўқитувчиларга ҳурмат ва ижобий муносабатни янада шакллантириш, улар ўртасида янада алоқаларни яхшилаш ва асосийси ўқувчи ёшларимизнинг янада ижодий қобилиятларини ривожлантиришдир.

Танлов шарти шундан иборатки, туманимиз ўқувчилари ўзларининг энг севимли ўқитувчилари (устозлари, мураббийлари) ҳақида кичик ҳажмдаги ижодий ишлар - иншо (essay), видеоролик, қўлда чизилган расм ёки бошқа ишланмаларни бизга жўнатишади. Маъқул бўлган ишланмаларни биз ушбу телеграмдаги ва фейзбукдаги расмий саҳифаларимизда эълон қиламиз. Ўзимиз учун энг маъқул топган ижодий иш муаллифининг ўқитувчисини эса байрам куни биргаликда бориб, туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан табриклаймиз.

Ушбу танловда иштирок этиш ниятидаги ёшлар ижодий ишларини @Xabaryuboring телеграм манзилига жўнатишлари лозим.

Маълумот учун, ушбу танлов Қарши тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими, Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси ва Маънавият ва маърифат маркази Қарши туман бўлинмаси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Қарши тумани ҳокимлиги расмий саҳифалари

Telegram|Facebook|Youtube
5.3K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  16:22
Ochish/sharhlash
2022-09-23 19:19:56 ПҚ-149 бўйича меҳнат мигрантилари оилаларига кўрсатиладиган ёрдамлар юзасидан қисқача тушунтириш:

1-қадам: Меҳнат мигранти https://id.egov.uz сайтида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, логин ва парол олади.

2-қадам: Меҳнат мигранти https://labormigration.uz/login сайтига id.egov.uz да тасдиқланган логин ва паролини терган ҳолда киради.

3-қадам: https://labormigration.uz/all-services (хизматлар) устуни танланади.

4-қадам: https://labormigration.uz/all-services/show/19 (Меҳнат мигрантининг оила аъзоларига кўрсатиладиган ёрдамни олиш учун ариза топшириш) хизмати танланади

5-қадам: "Фойдаланиш" тугмаси босилади

6-қадам: Керакли хужжатлар (паспорт, патент, меҳнат шартномаси) юкланади

Изоҳ: агар Меҳнат мигранти сифатида фуқаро маълумотлари тизимдан топилмаса, уни меҳнат мигранти сифатида тасдиқлаш учун АБКМларга ёки миграция агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилинади.

Аризани фуқаронинг ўзи бергани маъқул, чунки https://id.egov.uz сайтида 2-шахснинг номидан рўйхатдан ўтиб бериш унинг шахсий маълумотларидан фойдаланишга ва бошқа давлат хизматлардан фойдаланишда логин ва паролидан фуқаронинг ўзи хабарсиз қолишига олиб келади.
3.3K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  16:19
Ochish/sharhlash
2022-09-23 09:40:42
Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 27-сентябрь куни ўтказилади

Бу ҳақда туман ҳокими қарори қабул қилинди.

Унга кўра, халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг 66-сессияси 2022 йил 27-сентябрь куни соат 17:00 да чақирилади.

Сессия кун тартибига бир қатор муҳим масалалар киритилган.

Қарши тумани ҳокимлиги
2.5K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  06:40
Ochish/sharhlash
2022-09-23 09:10:35
Юқорида юкланган расм урушга чақирув қоғози экан.

Ҳозир вазият анча чигаллашди. Рус армияси эндиликда сафини тўлдириш учун захирадагилар ва ҳаттоки мигрантлардан фойдаланишни бошлади. Россияда меҳнат қилиб юрган тумандошларимиздан янада эҳтиёткорроқ бўлишларини сўраймиз.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига биноан, моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига кўра, чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига хизматга кирганлар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинади.

Уруш
– ўз номи билан уруш
.
2.4K viewsTo`lqin Turdiyev, 06:10
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:33:16
Туман ҳудудида "Тиғ", "Давомат" ва бошқа профиклактик-огоҳлантирув тадбирлари ўтказилмоқда

Қарши тумани ҳудудида туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси ва туман ИИБ ЖХХ ходимлари томонидан, пахта йиғим-терими мавсуми давомида вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан профилактик-огоҳлантирув тадбирлари олиб борилмоқда.

qarshitumani.uz/yangilik/178

Қарши тумани ҳокимлиги
2.8K viewsTo`lqin Turdiyev, 05:33
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:25:14
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш бўйича янги тартиблар жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш бўйича янги тартиблар юзасидан Қарши тумани ИИБ МваФРБ бошлиғи подполковник Б.Ш.Сувоновнинг келтирган маълумотлари билан Қарши тумани ҳокимлигининг расмий веб-сайтида танишинг. qarshitumani.uz/maqola/35

Қарши тумани ҳокимлиги
2.6K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  05:25
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:03:19
Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида “Қувноқлар ва зукколар” турнирининг 20-29-сентябр кунлари бўлиб ўтадиган маҳалла босқичига старт берилди.

Турнирда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 14 нафар аъзодан иборат маҳалла жамоаси билан иштирок этишлари мумкин.

Эслатма: Мусобақада иштирок этиш учун маҳаллангиздаги ёшлар етакчиси билан боғланинг. Ёшлар етакчисининг алоқа маълумотларини @Smartmahallabot телеграм боти орқали олишингиз мумкин.

Қарши тумани ҳокимлиги
2.6K viewsТуман ҳокимлиги Ахборот хизмати, 05:03
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:01:42 #Муносабат 23.09.2022

Ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган Қарши туманидаги фермер хўжаликларининг ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдони захирага қайтарилиши бўйича норози бўлиб қилинган мурожаатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мурожаат қилинган фермер хўжаликларининг ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдони захирага қайтарилишига дала майдонларни ўрганиш натижаларида қуйидаги фермер хўжаликлари томонидан бир қатор қонун бузилишига йўл қўйилганлиги ҳамда шартнома интизомига риоя этилмаганлиги, жумладан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилиши борасида ўз шартномавий мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги аниқланганлигидир.

Хусусан, “Туроповов Урал” фермер хўжалиги 2021-йил пахта ҳосилини 14,9 %, 2021-йил ғалла ҳосилини 55 %, 2022-йил
64,81 %, "Абдиахат набираси Жовлонбек" фермер хўжалиги 2021-йил пахта ҳосилини 40,1%, 2022-йил ғалла ҳосилини 22,4%, “Дилрабо Қувончбек” фермер хўжалиги 2019-йил пахта ҳосилини 41,5 %, 2020-йил 78,6 %, 2021-йил 52,6 % ҳамда 2022-йил ғалла ҳосилини 63,4 %, "Нодир Қодир асл даласи" фермер хўжалиги 2021-йил пахта ҳосилини 89 % ҳамда 2021-йил ғалла ҳосилини 79,6 %, 2022-йил 91,4 %, “Норпўлат бобо ўғли Башир” фермер хўжалиги 2020-йил пахта ҳосилини 74 %, 2021-йил 58,2 % ҳамда 2021-йил ғалла ҳосилини 37,3%, 2022-йил 38,5 %, "Данир Амир Ворисбек" фермер хўжалиги 2020-йил пахта ҳосилини 59,0 %, 2021-йил 49,3 % ҳамда 2022-йил ғалла ҳосилини 36,2 %, 2022-йил 45,8 %, “Озодбек Хосила Малохат” фермер хўжалиги пахта ҳосилини 2019-йил 57,8 %, 2020-йил 71,8 %, ғалла ҳосилини 2019-йил 90,0 %, 2020-йил 78,2 %, 2021-йил 99,5%,
2022-йил 53,8 % етиштириб давлатга дон сотиш бўйича тузилган контрактация шартномалари режаларини муттасил бажармаганлар.

Бундан ташқари, фермер хўжаликларининг ҳозирги кундаги ҳолати ўрганилганда “Туроповов Урал” фермер хўжалигининг “Дон агро ААА” МЧЖдан 89,2 млн сўм, Давлат солиқ инспекциясидан 32,5 млн сўм,"Абдиахат набираси Жовлонбек" фермер хўжалигининг “Дон агро ААА” МЧЖдан 155,1 млн сўм, "Қарши агро класстер" МЧЖдан 27,2 млн сўм, Давлат солиқ инспекциясидан 10,6 млн сўм, “Дилрабо Қувончбек” фермер хўжалигининг "Қарши агро класстер" МЧЖдан 33,1 млн сўм, Давлат солиқ инспекциясидан 33,6 млн сўм, “Норпўлат бобо ўғли Башир” фермер хўжалигининг “Дон агро ААА” МЧЖдан 37,2 млн сўм, "Қарши агро класстер" МЧЖдан 11,5 млн сўм, "Данир Амир Ворисбек" фермер хўжалигининг “Дон агро ААА” МЧЖдан 79,9 млн сўм, "Қарши агро класстер" МЧЖдан 59,5 млн сўм, Давлат солиқ инспекциясидан 20,3 млн сўм, “Озодбек Хосила Малохат” фермер хўжалигининг Давлат солиқ инспекциясидан 169 млн сўм қарздорликлари ҳам мавжудлиги аниқланган. Шунингдек, фермер хўжалигининг мажбуриятлари тўғрисидаги қонуннинг 18-моддасига асосан белгиланган фермер хўжалиги устав фондида қишлоқ хўжалиги техникалари шакллантирилиши лозим бўлсада, “Дилрабо Қувончбек” фермер хўжалигидан бошқа бирон фермер хўжалигининг балансида қишлоқ хўжалиги техникалари мавжум эмаслиги аниқланган.

Юқоридаги ва асосан фермер хўжаликларининг ер майдонидан мунтазам самарасиз фойдаланганлиги Қарши тумани иқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатганлиги боис фермер хўжаликларининг ер ижара шартномаларини бекор қилиш бўйича Қарши тумани ҳокимлиги томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судига Даъво аризалари киритилди.

Қарши туманлараро Иқтисодий судининг 2022-йил 14-июндаги ҳал қилув қарорига асосан фермер хўжаликларининг ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдонини захирага қайтарилиши кўрсатилган.

Шунингдек, ушбу фермер хўжаликлари томонидан суд қароридан норози бўлиб, келтирилган шикоятлари Қашқадарё вилояти Иқтисодий ишлар бўйича аппеляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, суд қарорлари ўзгаришсиз, келтирилган шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Бу борада юқорида келтирилган фермер хўжаликларига судлар қарорларидан норози бўлсалар, Ўзбекистон Республикаси Олий Судига мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган.

Қарши тумани ҳокимлиги
2.5K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  05:01
Ochish/sharhlash
2022-09-22 15:44:54
Туманимизда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилади

Иброҳим Абдураҳмонов академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик илмий-тадқиқот институти Қашқадарё станциясида Қашқадарё вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси ва Қарши тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Замин фонди томонидан амалга оширилаётган 11 млрд 400 млн сўм миқдоридаги "Ҳосилдор замин" лойиҳаси доирасида 5 гектар ер майдонда барпо этилаётган ёпиқ кўчатхоналар, очиқ дала кўчатхонаси ва кўчатларни сақлаш омбори бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

qarshitumani.uz/1663693

Қарши тумани ҳокимлиги
3.2K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  12:44
Ochish/sharhlash