Get Mystery Box with random crypto!

Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal Q
Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @qarshitumaniuz
Toifalar: Yangiliklar , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.02K
Kanalning ta’rifi

Қарши тумани ҳокимлиги
Ҳалоллик, очиқлик ва адолат.
Веб-сайт: www.qarshitumani.uz
Мурожаат @qarshi_t_hokimiga_murojaat_bot
Facebook: fb.com/qarshitpress
Instagram: instagram.com/qarshitpress
twitter.com/karshidistrict
You tube: https://bit.ly/3foNdoV

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-09-22 10:13:21
4.5K viewsTo`lqin Turdiyev, 07:13
Ochish/sharhlash
2022-09-22 09:47:53
Хорижда ишлайдиган фуқаролар манфаатлари биз учун муҳим

Хабарингиз бор, Қашқадарё вилояти делегацияси юртимиздаги Ташқи миграция агентлигининг Россиядаги масъуллари иштирокида Бошқирдистон Республикасида турли учрашув, мулоқот ва маданий тадбирларни ташкил этмоқда.

Ушбу делегациянинг барча амалий ишлари бўйича хабарларни @qashmatbuot ҳаволаси орқали кузатиб боринг.

Қарши тумани ҳокимлиги
3.3K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  06:47
Ochish/sharhlash
2022-09-22 09:41:25
3.4K viewsTo`lqin Turdiyev, 06:41
Ochish/sharhlash
2022-09-07 17:06:12
"INNO WEEK" va "TECHNOWAYS" кўрик-танловларида Қарши тумани тадбиркорлари ва ёшлари муносиб иштирок этишди

Бугун Қарши шаҳрида "INNO WEEK" ва "TECHNOWAYS" кўрик-танловларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди, - деб хабар қилди туман ҳокимининг ўринбосари Мансур Гелдиев. Унда Қашқадарё вилоятидан 58 та тадбиркорлик субъектлари ҳамда 60 дан зиёд ёшлар ўз ишланмалари билан қатнашди.

Натижаларга кўра, "INNO WEEK" республика босқичига 4 та тадбиркорга йўлланма берилган бўлса, шундай икки йўлланмани Қарши тумани тадбиркорлари яъни "Promax" МЧЖ (замонавий инфокиоск ускуналарини ишлаб чиқариш) "Cheemi clean private" LTD (ювиш воситаларини ишлаб чиқариш) 1 ва 2-ўринларни олиб, йўлланмани қўлга киритишди.

"TECHNOWAYS" танловида ҳам тумандошларимиз фахрли ўринларни эгаллашди. Танловнинг биринчилигини Қарши туманилик Содиқов Равшан "Х-Face" дастури орқали, 3-ўринни Эгамбердиев Асилбек "Smart boiler" ақлли иситиш қурилмаси билан эгаллади.

Таъкидлаш керак, тумандошларимиз танловнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритиш билан бирга ноябрь ойида ўтказиладиган Республика босқичига ҳам йўл олишди.

@qarshitumaniuz
794 viewsTo`lqin Turdiyev, 14:06
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:04:05
Тумандошларимиздан муваффақиятлар

Қарши туманидаги илк гимнастика клубини очган спортчи ва тадбиркор Узоқова Махсуда Президентимиз фармонлари билан грант асосида Олий таълим муассасаси талабасига айланди.

Шу билан бирга Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ўтказилган “Энг яхши китобхон” танловида Қарши туманидан иштирок этган Ойбек Қурбонов эса фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

@qarshitumaniuz
1.4K viewsTo`lqin Turdiyev, 13:04
Ochish/sharhlash
2022-09-07 15:17:02
Қашқадарё вилояти прокурори С.И.Самадовнинг вилоят аҳолисига мурожаати

Вилоятда 6 199 та фермер хўжаликлари ва 18 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 136 минг гектар ер майдонида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми бошланмоқда.

@karshiadministration/rAlN

Қарши тумани ҳокимлиги расмий канали
1.9K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  12:17
Ochish/sharhlash
2022-09-07 08:29:18
Болалар қариндошига топширилди

Қарши тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шубаси, туман ИИБ ЖХХ ВЙБИГ ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда тумандаги "Қовчин" МФЙда яшовчи фуқаро Ж.Х.нинг оилавий шароити ўрганилди.

Ўрганиш давомида 3 нафар вояга етмаган фарзанди онаси вафотидан кейин отаси Ж.Х. доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда уларга руҳий босим ўтказиб, келаётганлигини билдириб отаси билан биргаликда яшашни хоҳламасликларини маълум қилишди. Ҳолат юзасидан бирон-бир салбий ҳолат содир этилишининг олдини олиш мақсадида ҳамда вояга етмаганларнинг хоҳишига кўра яқин қариндошига далолатнома асосида топширилди.

Вояга етмаганларга қонуний тартибда ҳомийлик ва васийлик белгилаш чоралари кўрилмоқда.

@qarshitumaniuz
3.4K viewsTo`lqin Turdiyev, 05:29
Ochish/sharhlash
2022-09-06 15:31:04
«INNOWEEK-2022» да Қарши тумани тадбиркорлари ҳам иштирок этмоқда

Қарши шаҳрида 6-7 сентябрь кунлари ўтказиладиган инновацион ҳафталик туманимизда фаолият юритаёт"Турди муаззам" ХК (замонавий рақамли иситиш ускуналари), "Promax" МЧЖ (замонавий инфокиоска ускуналарини ишлаб чиқариш) "Cheemi clean private" LTD (ювиш воситаларини ишлаб чиқариш), "Траст Мед Фарм" МЧЖ (фармацевтика маҳсулотлар)ган каби тадбиркорлик субъектлари иштирок этишмоқда.

Албатта, ушбу кўргазма туманимиз тадбиркорларининг янги лойиҳалар билан танишиш, маҳсулотларини ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришларида катта имкониятлар майдони бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг маҳсус фармонлари билан Қарши тумани инновацион ҳудудга айлантирилиб, бу борада Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

@qarshitumaniuz
3.0K viewsTo`lqin Turdiyev, 12:31
Ochish/sharhlash
2022-09-06 15:27:54
Туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда

Қарши тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан хорижий давлатларга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун кетаёган фуқароларга аввало хорижга чиқиш тартиби, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш, фавқулотда вазиятларга тушиб қолганда ёки қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганда қандай чоралар кўрилиши, қаерга мурожаат қилишлари лозимлиги ҳақида тайёрланган намунавий “эслатма”лар тарқатилиб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари амалга оширилди.

@qarshitumaniuz
2.9K viewsTo`lqin Turdiyev, 12:27
Ochish/sharhlash
2022-09-06 04:40:55
Бахтли инсонларнинг 7 та сири!

1. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг. (Эркинлик сири)

2. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади. (Воқелик сири)

3. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг. (Гўзаллик сири)

4. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг. (Аҳиллик сири)

5. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг. (Севги сири)

6. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг. (Бадавлатлик сири)

7. Хадеб ўйлайвермнг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг. (Бахт сири)

Кунингиз хайрли ўтсин!

@qarshitumaniuz
3.1K viewsТуман ҳокимлиги Ахборот хизмати, 01:40
Ochish/sharhlash