Get Mystery Box with random crypto!

Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal Q
Telegram kanalining logotibi qarshitumaniuz — Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @qarshitumaniuz
Toifalar: Yangiliklar , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.02K
Kanalning ta’rifi

Қарши тумани ҳокимлиги
Ҳалоллик, очиқлик ва адолат.
Веб-сайт: www.qarshitumani.uz
Мурожаат @qarshi_t_hokimiga_murojaat_bot
Facebook: fb.com/qarshitpress
Instagram: instagram.com/qarshitpress
twitter.com/karshidistrict
You tube: https://bit.ly/3foNdoV

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-28 13:05:57
Қашқадарёлик полвонлар жаҳон биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади

Батафсил – туман ҳокимлиги сайтида.

Telegram | Facebook | You tube
393 viewsTo`lqin Turdiyev, 10:05
Ochish/sharhlash
2022-09-28 12:37:14
Яхши хабар: Тумандаги фермер хўжаликларининг кўпчилик қисми биринчи теримдаёқ шартномавий режаларини бажаришмоқда. Шундай бўлсада, уларнинг далаларида ҳали пахта ҳосили мўл.

Айтиш керак, ушбу йилда пахта ҳосилдорлиги жуда серунум бўлиб, ҳосил юқори центнерга етказилаётганлиги туманимиз аҳли томонидан ҳар жойда эътироф этилмоқда. Ҳосил камида 50 центрнердан кам бўлмаяпти дейишмоқда улар.

Бу албатта, "LT textile", "Iyman", "Khilal" каби пахтачилик, ип-калава ва тўқимачиликка ихтисослашган йирик корхоналари мавжуд туманимиз учун катта муваффақиятдир.

Эслатиб ўтамиз, туманимизда йил яхшилиги ва айниқса ғаллачилик ҳамда ғалла мавсуми тўғри йўлга қўйилганлиги боис туманимиз миришкорлари халқимиз дастурхони тўкинлигига улкан ҳиссаларини қўшишганди. Шунингдек, кластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан 153 тонна 980 кг дон ва 15 мингдан ортиқ сомон боғламлари эҳтиёжманд оилаларга топширилганди.

Telegram | Facebook | You tube
846 viewsTo`lqin Turdiyev, edited  09:37
Ochish/sharhlash
2022-09-28 06:03:02 Президентнинг “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:

касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидия миқдори амалдаги БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилади;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳудудларда ҳар йили бир маротаба ҳар бирининг қиймати 50 млн сўм бўлган лойиҳалар танловини ўтказади;

янги иш бошлаётган касаначилар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш учун хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан лидер касаначиларни жалб этган ҳолда ўқув курслари ташкил этилади;

“Аёллар дафтари”га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади;

ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлик субъектлари давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябрга қадар озод этилади.
1.5K viewsTo`lqin Turdiyev, 03:03
Ochish/sharhlash
2022-09-27 16:18:53
Сессия ишида Қарши тумани Молия бўлими бошлиғи лавозимига тасдиқлаш учун Сатторов Шухрат Исломович халқ вакилларига таништирилди.

Маълумот ўрнида, Сатторов Шухрат Исломович Қарши давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодиёт ва молия. Ушбу лавозимга қадар Касби тумани ғазначилик бўлинмаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Айни вақтда эса Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Фазилат Абдураҳмонованинг тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал етиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳисоботи тингланмоқда. Ушбу ҳисобот бўйича эса туман кенгаши депутатлари томонидан билдирилаётган сўровларга жавоблар берилмоқда.

Telegram | Facebook | You tube
1.2K viewsTo`lqin Turdiyev, 13:18
Ochish/sharhlash
2022-09-27 15:42:41
Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини бошлади

Унда дастлабки масала сифатида Қарши туманида 2023-йилда мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳаларини белгиланган тартибда шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Нормуминов Усмон Жўраевичнинг ҳисоботи тингланмоқда.

Сессия иши туман ҳокимлигининг YouTube ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жонли эфирда намойиш этилмокда





Telegram | Facebook | You tube
1.4K viewsTo`lqin Turdiyev, 12:42
Ochish/sharhlash
2022-09-27 15:26:44
Тумандаги маҳаллаларда табиий газ таъминоти қайта тикланмоқда

Жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда "Қорахитой" газ тақсимлаш станциясининг 1-тармоғидан туман марказига элтувчи табиий газ қувурини таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, айни дақиқалардан "Мустақиллик қўрғони", Парғуза, Боғобод, Гулистон, Кўчкак, Ертепа ва Узумзор маҳаллаларида шунингдек, юқоридаги ҳудудларда жойлашган барча турдаги улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти қайта тикланмоқда!

Барча табиий газ истеъмолчиларидан газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилишларини сўраймиз!

Telegram | Facebook | You tube
1.4K viewsTo`lqin Turdiyev, edited  12:26
Ochish/sharhlash
2022-09-27 14:45:34
Бугун Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

Унда туман сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.

Telegram | Facebook | You tube
1.4K viewsTo`lqin Turdiyev, 11:45
Ochish/sharhlash
2022-09-27 09:43:07
Аҳоли неча йиллаб бирламчи тиббий хизмат олиш учун узоқ масофа ва қийинчиликларка дучор бўлган - Батош, Муллақувват, Қумбойғунди, Манғит,Тахтапул, Чўлибўстон, Пистакент ҳудудларида контейнер тиббиёт масканлари иш бошлади

Батафсил – туман ҳокимлиги сайтида.

Telegram | Facebook | You tube
458 viewsTo`lqin Turdiyev, edited  06:43
Ochish/sharhlash
2022-09-27 08:14:40
Қарши Халқаро университети ўз талабаларига инновацион талабалик гувоҳномаларини тарқатмоқда

Эслатиб ўтамиз, Қарши Халқаро университетига қуйидаги таълим йўналишлари учун қабул давом этади:
Иқтисод;
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;
Нефт ва газ иши;
Бошланғич таълим;
Мактабгача таълим.

Мавзуга оид: Қарши туманида халқаро университети иш бошлади

Контракт миқдорлари
Қабул тартиби
Ҳужжат топшириш
+998-55-500-99-44

Каналга уланиш: @qarshitumaniuz
984 viewsTo`lqin Turdiyev, edited  05:14
Ochish/sharhlash
2022-09-27 06:19:35
Президентнинг “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилмоқда;

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд.сўмгача бюджет ссудасини ажратиш белгиланди.

Каналга уланиш: @qarshitumaniuz
1.7K viewsTo`lqin Turdiyev, 03:19
Ochish/sharhlash