Get Mystery Box with random crypto!

Байрамда кутилмаган ажойиб хабар: Қарши туманилик самбочи жаҳо | Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Байрамда кутилмаган ажойиб хабар: Қарши туманилик самбочи жаҳон чемпионатида 3-ўринга сазовор бўлди

27-28 август кунлари Бат Ям (Исроил) шаҳрида соҳил(пляж) самбоси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

20 дан ортиқ мамлакатлардан йиғилган спортчилар қатнашган ушбу мусобақада иштирок этган тумандошимиз Ҳусан Раҳимов муносиб иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Эътироф этиш керак, туманимиз ёшларининг ҳар бир муваффақиятидан қувонадиган Бехзоджон Юсуповнинг таъкидлашича, Жаҳон мусобақасида арзигулик иштироки учун Ҳусан Раҳимов муносиб рағбатлантирилади.

@qarshitumaniuz