Get Mystery Box with random crypto!

Яхши хабар: Тумандаги фермер хўжаликларининг кўпчилик қисми би | Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Яхши хабар: Тумандаги фермер хўжаликларининг кўпчилик қисми биринчи теримдаёқ шартномавий режаларини бажаришмоқда. Шундай бўлсада, уларнинг далаларида ҳали пахта ҳосили мўл.

Айтиш керак, ушбу йилда пахта ҳосилдорлиги жуда серунум бўлиб, ҳосил юқори центнерга етказилаётганлиги туманимиз аҳли томонидан ҳар жойда эътироф этилмоқда. Ҳосил камида 50 центрнердан кам бўлмаяпти дейишмоқда улар.

Бу албатта, "LT textile", "Iyman", "Khilal" каби пахтачилик, ип-калава ва тўқимачиликка ихтисослашган йирик корхоналари мавжуд туманимиз учун катта муваффақиятдир.

Эслатиб ўтамиз, туманимизда йил яхшилиги ва айниқса ғаллачилик ҳамда ғалла мавсуми тўғри йўлга қўйилганлиги боис туманимиз миришкорлари халқимиз дастурхони тўкинлигига улкан ҳиссаларини қўшишганди. Шунингдек, кластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан 153 тонна 980 кг дон ва 15 мингдан ортиқ сомон боғламлари эҳтиёжманд оилаларга топширилганди.

Telegram | Facebook | You tube