Get Mystery Box with random crypto!

Сессия ишида Қарши тумани Молия бўлими бошлиғи лавозимига тасд | Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Сессия ишида Қарши тумани Молия бўлими бошлиғи лавозимига тасдиқлаш учун Сатторов Шухрат Исломович халқ вакилларига таништирилди.

Маълумот ўрнида, Сатторов Шухрат Исломович Қарши давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодиёт ва молия. Ушбу лавозимга қадар Касби тумани ғазначилик бўлинмаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Айни вақтда эса Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Фазилат Абдураҳмонованинг тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал етиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳисоботи тингланмоқда. Ушбу ҳисобот бўйича эса туман кенгаши депутатлари томонидан билдирилаётган сўровларга жавоблар берилмоқда.

Telegram | Facebook | You tube